Асосий мавзулар
25 october 2025

Германия Путин режими қурбони қариндошларини депортация қилди

Германия Берлинда ўлдирилган чечен дала қўмондони Зелимхан Хангошвилининг қариндошларини  Грузияга депортация қилди.

«Deutsche Welle» ва «Эхо Кавказа» нашрларининг хабар беришича, Хангошвили оиласининг 12 аъзоси, жумладан уч йил олдин Швециядан Германияга кўчиб келган укаси Зураб Грузияга депорт қилинган.

Бир кун аввал полиция унинг Вюнсдорф (Бранденбург ери) шаҳридаги квартирасида тинтув ўтказган, шундан сўнг Зураб ва қолган қариндошлар депортация қилиш учун Берлин аэропортига олиб келинган.

Аввалроқ Германия ҳукумати Зурабга бошпана беришдан бош тортган, 2024 йилнинг кузида эса суд уни юбориш қарорини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида россиялик киллер Вадим Красиков Берлин марказида Хангошвилини отиб ўлдирган эди. Кейинчалик у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ 2024 йил августида Москва катта маҳбуслар алмашинуви доирасида Красиковни Россияга қайтарган. Кремль унинг ФСБ ходими, «Альфа» махсус бўлинмасида хизмат қилганини тасдиқлади. Уни самолёт ёнида шахсан Путин кутиб олган эди.

Энди эса ФСБ агенти томонидан ўлдирилган дала қўмондонининг қариндошларини, Германия қотилнинг ўзини Кремлга топширганидан бир йил ўтиб, депортация қилишмоқда. Бу юридик расмиятчилик билан яширилган сиёсий қарорга ўхшайди.

Расман — «суд қарорини ижро этиш». Аслида — Москвага Берлин кескинликни хоҳламаслиги ҳақида навбатдаги ишорани етказиш.

Тағин ўқинг
17 april 2018
Cинов тариқасида тақдим этилаётган, 15 апрелда суратлари пайдо бўлган мактаб формаси ижтимоий тармоқда баҳсларни келтириб чиқармоқда. «Шарқ либослари» дизайнерлик ...
30 april 2019
«2006 йилнинг ўрталаридан бошлаб Ўзбекистондаги ҳамма зоналар бошлиқлари биринчи ёрдамчиси этиб МХХ вакиллари тайинланади. Бунга 2005 йил май ойида ...
5 january 2026
Тошкентлик блогер Дмитрий Середин таниқли рассом ва файласуф Вячеслав Ахунов билан сухбат қилди. Ушбу суҳбатда Ахунов миллий ўзликни англаш, ...
5 march 2020
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди 4 март куни «Ватанпарвар» газетаси мухбири 68 яшар подполковник Владимир Колошинни 12 йилга озодликдан маҳрум ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...