UzPoster
25 october 2025

Ўзбекистоннинг «хитойлашиши»: Сиёсий босим ва иқтисодий қарамлик сари 

Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан муносабатлари ривожланаётган бир вақтда “хитойлашув” деган тушунча ҳам жиддий хавф сифатида намоён бўлмоқда.

2013 – 2024 йиллар оралиғида Ўзбекистонга Хитойдан 9.5 миллиард АҚШ доллари инвестиция кирган бўлса, 2025 йилнинг биринчи ярмидаёқ ушбу тендинция кескин ошиб, 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу маблағларнинг қарийб 90% энергетика, инфратузилма ва транспорт соҳаларига йўналтирилган.

Молиялаштирилган соҳалар билан тузилган “эгалик” шартномалари эса ўртача 35 йилни ташкил этмоқда. Мазкур соҳалар давлатнинг энг асосий, стратегик соҳалари эканидан келиб чиқиб бу ҳолат, тобора камайиб бораётган энергетика заҳиралари, давлатнинг қон томирлари ҳисобланган инфратузилма ва транспорт соҳаларининг Хитойга қарамлигини келтириб чиқаради.

Натижада, молиявий қарамлик хавфи ортиб, Хитойдан олинган қарзлар катта миқдорга етиб бормоқда — бу Ўзбекистонни молиявий босим остида қолдириши мумкин.

Хитой инвесторлари Сурхондарёнинг Боботоғ конида мис ва кумуш конларини, Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳудудида тахминан йилига 30 000 тонна мис ишлаб чиқариш қуввати билан мис конини ўзлаштириш, шунингдек, 2025 йил мартида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида “13 та тоғ-кон лойиҳаси”ни тахминан 5 млрд АҚШ доллари қийматида амалга оширишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, Навоий вилоятидаги 31 та коннинг Хитойликлар қўлида эканлиги мамлакатнинг кончилик соҳаси таназзул ёқасига келиб қолганини кўрсатади. Ачинарлиси, хитойликлар ўзлари янги кон излаб топишга эмас, бу ердаги геолог олимларнинг неча йиллар мобайнида излаб топган ва истиқболли деб билган ва айни вақтда фойдаланишда бўлган конларда иш бошлашмоқда. Бу олимларнинг мамлакат равнақига қўшаётган ҳиссасини пучга чиқаради.

Сўнги йилларда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бирига айланди. Бозорлардаги товар нархлари хитойлик тадбиркорлари томонидан белгиланмоқда. Бу эса маҳаллий савдогарларга “қимматга тушмоқда”. Ҳатто Тошкентнинг йирик савдо комплексларида хитойлик савдогарлар пайдо бўлмоқда. Улар ишчи кучини ҳам ўзлари билан олиб келмоқда.

Технологик йўналишда , саноат автоматлаштириш, рақамли технологиялар соҳасида Хитой компаниялари билан ҳамкорлик ривожланиши маҳаллий салоҳият эгаларининг ишлари юзага чиқмай қолишига олиб келмоқда.

Халқаро доирадаги иқтисодчилар Ўзбекистоннинг Хитойга яқинлашиши молиявий қарамликка олиб келади деб баҳоламоқда. Бу сўнги йилда ўз исботини топмоқда — айни вақтда Ўзбекистоннинг Хитойдан олган қарзлари катта миқдорга етиб, мамлакатни молиявий босим остида қолдирмоқда.

Хитойнинг “юмшоқ кучи” сиёсати орқали эса мамлакатда хитой маданияти авж олмоқда. Бу ерга ишга келган хитойликларнинг ўзбеклар билан оила қуриш ҳолатлари, ноқонуний икки, учта аёллар билан яшаб келаётгани ҳам айтилмоқда. Аёллар Хитой маданиятига мослашиб улардан фарзандлар орттирмоқда. Хитой медиа макони, тил, таълим йўналишлари жадаллик билан Ўзбекистонни қамраб олди. Пойтахтда хитой миллий таомлари ресторан ва кафелари кўпайгандан кўпайган.

Сўнги йилларда ўнлаб Конфуций мактаблари, ўнлаб Хитой маданият марказлари очилди. Ўзбекларни хитойга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида ҳар йили буюртма асосида минглаб медиа контентлар яратилади. Хитой ва Ўзбекистон алоқаларини мақтаб материаллар тайёрлаган журналист ва блогерлар йилига икки маротаба нуфузли танловлар доирасида ҳукумат даражасида тақдирланади.

Ҳозирда Ўзбекистон привинтив сиёсат олиб бораётган бир вақтда, кучлар мувозанатини сақлаган ҳолда сиёсий хавфсизликни таъминламоқда. Бу борада Хитойга ортиқча имкониятларни берилиши қолган мамлакатлар билан сиёсий мувозанатда хавфларни юзага келтиряпти.

Хусусан, айнан Россия ва АҚШ билан тузилган иқтисодий-ижтимоий ва бошқа шартномалар истиқболига салбий таъсир ўтказяпти.

АҚШ билан тузилган ҳозирги кунгача икки ярим миллиардлик шартномалар бўладиган бўлса, деярли ҳеч қайси бирини кейинги 2 йилда амалга оширмаяпти, Россия билан эса ўзбек мигрантларини камситиш ва бошқа муаммолар кундан кунга ортмоқда.

Хитойга яқинлашув натижасида АҚШ Ўзбекистонни ўзидан итармоқда, Россия эса сиқмоқда.

Тағин ўқинг
25 august 2023
Яна хафта гирр айланди. Сиз билан юзма юз, бетма бетман.  МС: Ничиксизла, хўжик бирра ойбикалар. Шоббоздайи кадилара салом! РТ: ...
24 november 2025
Бухоро шаҳрида ҳам бир фожиали ҳолат рўй берди. Ҳамза кўчасидаги 17-кўп қаватли уйда яшаган ИИБ ходими, унинг аёли ва ...
25 october 2021
Марказий сайлов комиссияси 25 октябрь куни президент сайлови натижалари тўғрисида баёнот берди. Дастлабки натижаларга кўра, сайловда Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ...
19 june 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...