Асосий мавзулар
2 december 2025

Андижонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга тортилмоқда

Андижон тумани 35-мактаб атрофида 30 ноябрь куни Элтузда эълон қилинган шикоятдан сўнг вазият янада оғирлашди. Ўқитувчилар Элтузга иккинчи мурожаат йўллаб, ҳақиқатни ёпиш учун уларга босим ўтказилганини маълум қилишди.

30 ноябрдаги хабарда айтилишича, Ички ишлар вазири ташрифи олдидан ўқитувчилар мажбурий равишда мактаб тозалаш ишларига жалб қилинган. Уларнинг орасида ҳомиладор устозлар ҳам бўлган.   

1 декабрда эса мактабга Ички ишлар ходимлари келиб, ўқитувчилардан тушунтириш хати олган. Устозлар айтишича, улар қўрққанидан ўз хоҳишлари билан ишлагани ҳақида тушунтириш хати ёзишга мажбур бўлганлар. 

Энг ёмони, мактаб директори Х. Шаробиддинов ўқитувчиларни тозалик ишларини қилмасанг ишдан бўшатаман деб қўрқитмоқда. Устозлар таъкидлашича, янги директор даврида ҳам ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилиш доимий босим воситасига айланган.

Устоз ўз вазифасини бажариши керакми ёки мактаб ҳовли супуриши керакми?

Қонун мажбурий меҳнатни тақиқлайди. Ҳурматли раҳбарлар эса бу қонунни менсимай, ўқитувчиларни арзон ишчи кучига айлантиришни давом эттирмоқда.

35-мактаб ўқитувчилари Элтуздан нажот кутмоқда. Улар ишидан айрилмаслик учун ҳақиқатни очиқча айтишга қўрқишади, аммо кўтарилган муаммога ечим топилмагани уларнинг тинчини бузган.

Бу воқеа бутун таълим тизимидаги муаммонинг очиқ мисоли. Устозни қадрламас эканмиз, таълимдан қандай натижа кутамиз?

Тегишли идоралар бу ҳолатга дарҳол жавоб бериши, мажбурий меҳнат ва таъқибни тўхтатиши шарт.

Тағин ўқинг
27 october 2016
Бугун ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган 72 ёшли Самандар Қўқонов озод этилгани ҳақида тарқалган хабар нотўғри бўлиб ...
15 october 2021
13 октябрда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан очиқ судда Ўзбекистон ...
7 november 2018
Қўшкўпир тумани ҳокимлигидаги тунги мажлисни ёритмоқчи бўлгани учун етти суткага қамалиб, 5 ноябрь куни озодликка чиққан урганчлик 47 яшар ...
6 august 2021
рассом Кирпи
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...