Асосий мавзулар
25 january 2026

Ўзбек қизнинг калласини олган икки ўзбек Истанбулда ушланди

Истанбулда ўзбек ватандоши 37 ёшли Дурдона Ҳокимовани ўлдириб, жасадни парчалаб мусор қутиларига ташлаб юборганликда гумонланган икки ўзбек жиноят содир этганидан саккиз соат ўтиб Туркиядан Грузияга қочаётганида аэропортда қўлга олинди.

Жиноят содир этган икки ўзбек ҳаракатлари видеога тушиб қолган. Бу шахслар ДНК таҳлиллари ва юзага чиққан бошқа далиллар ортидан ушланган.    

Муҳтамал қотиллардан бирининг мақтул Дурдона Ҳокимова томонидан севгиси рад этилганлиги ҳақида турк матбуоти ёзди.

Дуотепадаги даҳшат

Истанбулнинг Дуотепа маҳалласи «Қуйили булоқ» кўчасидаги мусор қутисини титган Усмон чойшабга ўралган бошсиз жасадга кўзи тушди.  

Усмон дарров полицияга телефон қилди. Воқеа жойига етиб келган Истанбул криминал полицияси атрофдаги мусор қутидан елим халтага солинган хотин кишининг калласини топди. Жасаднинг бармоқ изларидан унинг Дурдона Ҳокимова экани аниқланди ва саккиз соат ўтиб уни ўлдиришда гумон қилинган икки ўзбек қўлга олинди.

Муҳтамал қотилларнинг кимлиги аниқланди. Истанбул полициясига кўра, қотиллик Ўзбекистон ватандоши Дилшод Аҳрор ўғли Турдимуродов томонидан содир этилган ва у ўз айбини терговда бўйнига олган.

Жиноятни содир этишда ва жасадни боши ва оёқларини парчалашда қатнашган Ғафуржон Акмалхонович Камолхўжаев ҳам ўз айбига тўла иқрор бўлган. Қотилларнинг ҳар иккаласи қурилишда ишчи бўлиб ишлаган.

Уларнинг бармоқ излари ва видео тасвирлари Туркия криминал полициясида мавжуд.

Тағин ўқинг
16 november 2015
Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари ...
7 april 2023
Қодирий таъбири билан айтсак, мамлакатнинг юз йил олдинги «кирли» тарихида ҳам¸ Совет даврида ҳам мулозимлар, қудрат ва сарват эгалари ...
4 march 2021
Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH)нинг янги ҳисоботида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг товон пули олиш ҳуқуқи одил судлов ўрнатилишига ўтиш даври ...
10 may 2016
Бугун автомобил жанжали марказида қолаëтган Улуғбек (Бош вазир ўринбосари) билан бир муддат Ўзбекистон миллий банкида бирга ишлаганим боис Eltuz.com ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...