Cатира
19 september 2016

Клонлаштирилган сайловлар

16 сентябр куни Ўзбекистондаги ЎзЛиДеп партиясидан мамлакат вақтли президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзодини илгари сурилганди.

Унинг ортидан расмиятчилик учунгина кўрсатиладиган, номи камдан кам қулоққа чалинадиган шахсларнинг номзодлари ҳам илгари сурилди.

Ҳусусан улар «Миллий Тикланиш» партиясидан Сарвар Отамуродов, «Адолат» партиясидан Наримов Умаров, Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмоновлардир.

Номзодлардан Хотамжон Кетмонов ва Наримон Умаровларнинг 2015 йилги сайловларда қатнашгани ва 3 фоизга яқин овоз олишганини биламиз.
Ҳаммадан олдин старт чизиғига етиб келган Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон конституциясига хилоф тарзда бўшаган президентлик курсисида Сенат раиси ўрнида пайдо бўлгани маълум.

Қолган номзодларни эса ҳеч ким куч жиҳатдан унга тенг келадиган номзод сифатида кўрмаяпти.

Ҳусусан, илгари турли экспертлар томонидан Мирзиёвга рақобатчи дея санаб келинган Молия вазири Рустам Азимовнинг номзоди рўйхатларда йўқ.

«Ойболта билан қуролланган Шавкат Мирзиёев ўзи қўйган кетмонларга қарши от суради» дейди Eltuz.com нашрига сайлов кампанияси плакатига ишлаган расмини жўнатган рассом Кирпи.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
20 april 2020
Хотираларимда ўтган асрнинг 70-йиллари аурасига кириб қолдим, чиқиш осон бўлмаяпти… Ғарб шеърияти ҳақида ёзилган туркум мақолаларга жаҳли чиққан, ўзини ...
22 december 2025
«Сиз қила оладиган энг катта саёҳат — бу ўз орзуларингиз сари ташланган қадамдир.»
24 may 2021
21 май куни Чирчиқ шаҳри жиноят ишлари суди 22 ёшли Акмал Султоновни рус аёлини қасддан ўлдирганликда айблаб, 10 йил ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...