Cатира
20 september 2016

МТС тухумидан чиққан порахўр Орипов амалига қайтарилди

Халқаро коррупцияда айбланиб ишдан кетган ҳукумат мулозими Абдулла Ориповнинг қайта лавозимига қайтарилганини рассом Адолат Eltuz.com нашрига жўнатган янги суратида ҳокимият қаноти остида тухумдан чиққан жўжа шаклида акс эттиради.

Телекоммуникация соҳасидаги коррупция жанжали ортидан 2012 йили ишдан олинган, унгача Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Абдулла Ариповни вақтли президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 13 сентябр куни лавозимига қайта тиклади.

Янги фармонга кўра, Абдулла Ниғматович Орипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Бу иш ортидан 2012 йилда Арипов ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган Узметроном интернет нашри, шунингдек Абдулла Ориповга, “Ўздунробита” ширкатига қўшимча ретрансляторлар ўрнатиш учун ноқонуний рухсатномалар бериш айби ҳам қўйилгани ҳам билдирган эди.

Швеция прокуратураси апелляция судига тақдим қилган TeliaSonera масъул ходимларининг ўзаро ёзишмаларида «Ўта агрессив тип бўлган Орипов рус иневесторлари тарафдоридир» дея таъкидланади.

«TeliaSonera бўйича тергов билан боғлиқ жараëн Абдулла Орипов раҳбар бўлган даврни қамрайди. Ориповнинг имзосини айни ишга оид кўп ҳужжатларда кўриш мумкин», дейди Озодликка берган интервьюсида Швеция прокуратураси Коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Гуннар Стетлер.

Таҳлилчилар, йирик порахўрлик жанжалида айбланган мулозимнинг яна ҳукуматга қайтарилишини «ëмон бир мужда» дея баҳолашмоқда.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 june 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
28 march 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу «Келаëтган меҳмонга ҳалақит бермаслик» ...
28 september 2017
28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни ...
28 october 2016
Рассом Элсевар Eltuz.сomга жўнатган навбатдаги карикатурасида сўконғичлиги ва муштумзўрлиги элга достон бўлган Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраевни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...