Cатира
27 september 2016

Урилганлар саҳнага қайтишмоқдами?

«Санъатимиз қироли Шерали Жўраев, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдузхоним Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дўстимиз Обиджон Асомовлар яна катта саҳналаримизга қайтишаётган эканлар» дея изоҳлайди, кейинги пайтларда Шавкат Мирзиёевни мадҳ қилишга бел боғлаган шоир Муҳаммад Исмойил.

Бироқ, бу «қирол ва қироличалар» катта саҳнага қаердан қайтишаётгани, шу пайтгача қаерда бўлишгани, нима учун катта саҳнадан четлаштирилганига шоир изоҳ бермайди.

Ундан илгари Юлдуз Усмонова катта саҳнага чиқишдан умидворлигини айтиб, Каримовнинг шогирдлари бўлган, ҳокимият тепасига келаётган амалдорлар тарафида бўлишини билдирган эди.

Қизиқчи Обид Асомов эса ҳатто фильмлардаги титрлар ва у акс этган тасвирларнинг олиб ташланганини айтиб, «Ўзим борман, башарам эса йўқ!» дея нолинган эди.

Айни Каримов даврида бир қанча артистларнинг лицензиядан маҳрум қилингани, айрим санъаткорларнинг ҳатто мамлакатни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Саҳнага қайтиш муждасини олганлар қаторида илгари норасмий тақиқда бўлган таниқли артистлар Ортиқ Отажонов ва Бобомурод Ҳамдамовлар ҳам борлиги иддао қилинмоқда.

Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Шаҳзода Матчонова, Шоҳруҳ рэп, Феруза Жуманиёзова, Отабек Мадраҳимов, Озода Нурсаидова,Фаррух Соипов каби санъаткорларга қўйилган тақиқ сабаблари ҳам у ëки бу давлат мулозимларига бориб тақалaди.

Ўтган йили машҳур ўзбек хонандаси Абдулазиз Карим мамлакатни тарк этиб Туркия ватандошлигини олган эди.

Бошқа томондан, 23 cентябр куни моливий пирамида яратганларга қарши қонунни имзолаган Шавкат Мирзиёевнинг нима сабабдан айни пирамидага пул тиккани шов-шув бўлган Обид Асомов ёки Шерали Жўраевга яшил чироқ кўрсатиши кераклиги ҳам бизга қоронғу.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек санъаткорларга айниқса қизиқчиларга тоқати йўқлигини айтишади, агар «Болалар»ни ҳисобга олмаса, у Россиянинг «Ласковый май» ва Беларусдаги «Песняры» гуруҳининг «Вологда» қўшиқларини кўпроқ севаркан.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 december 2025
Элтуз манбаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тизимида йиллар давомида коррупциявий схемалар шаклланган бўлиши мумкин. Хусусан, ...
19 september 2025
Американинг икки шоввоз ватандоши Томас Гаскел Аллен (Thomas Gaskell Allen) ва унинг дўсти Уильям Луис Сахтлебен (William Lewis Sachtleben) ...
12 february 2021
Минутлар, соатлар ва кунлар ўтиб яна сиз билан мулоқотдаман. Бугун 2021 йилнинг 12 феврали. Бундан 140 йил аввал Россия ...
2 december 2015
Dokument рукнида Юрий Жуковский ва швед судида унинг Россиядаги дўсти сифатида таърифланган, Туркия ва Россиядаги ўзбек режими мухолифларига қарши ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...