Cатира
9 march 2017

Ўлпонлардан тадбиркорнинг боши қотмоқда

Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай норасмий текширишларни бекор қилишни кўзлаган эди.

Бироқ фармонда, ҳокимият амалдорлари тажрибасида кенг қўлланиладиган «норасмий ўлпон» ундириш ҳолатлари ҳақида гапирилмаган.

Яқинда шундай «солиқларнинг» кўпайганидан бир гуруҳ самарқандлик тадбиркорлар Озодлик радиосига шикоят қилишди.

«Умуман инсоф чегарасидан чиқиб кетишди. Бир ой ичида учинчи марта биздан миллионлаб ўлпон ундиришаяпти”, дейди тадбиркорларнинг бири.

Самарқандлик тадбиркорларнинг билдиришича, кўчаларга ўрнатиладиган “видеокамера”, «болалар спорти», «Наврўз», «ободонлаштириш» каби иддаолар тадбиркорларни шилиш учун келтириладиган баҳоналарнинг айримларидир.

Бу каби ўлпонлар айниқса, аҳолининг Мирзиёевга шикоятлари натижаси ўлароқ, вилоятларга кўплаб тафтишчилар жўнатилганидан сўнг авжига чиққани ҳам иддао этилмоқда.

«Озми-кўпми пул топган тадбиркор барча муаммоларнинг балогардони бўлиб қолмоқда», дейди бу ҳақда Элтузга расм жўнатган рассом Элсевар.

Мирзиёевнинг фармони эҳтимол тадбиркорларни норасмий текширишга чек қўйгандир, бироқ уларларга солинадиган норасмий ўлпонларга бунинг даҳли йўқдай кўринади.

Рассом Элсевар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 january 2026
Қўқон шаҳридаги Истиқбол маҳалласида газ ўчди. 10 кундан бери ўчоқда қайнаётган гранит қозон қорайиб кетди. Маҳалла аҳлининг таъкидлашича, хонадонларга ...
22 october 2022
Мухбир: Тўлиқ асарлар тўпламингиз чиқаётган экан. Адашмасам, 9 том. Бу жуда катта ҳажм! Мен ҳурсанд бўлдим. Турклар буни «Куллиёт» ...
6 september 2023
2023 йил 3 август куни “Indorama Agro” компаниясида инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ерларнинг ноқонуний тортиб олинаётгани юзасидан Ўзбекистон инсон ...
17 january 2025
– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...