Cатира
6 april 2017

Мирзиëев Москвада ўзбек миллиардери билан кўришди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 5 апрел куни Кремлдаги Ўзбекистон-Россия расмий делегациялари учрашувида Наманганда туғилган миллиардер Алишер Усмонов билан иссиқ кўришди.

Россия телеканаллари лавҳаларида Мирзиëев ва Усмоновнинг қўл сиқишиб кўришгани Путиннинг табассумли назари фонида акс этди.

Айтилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида тузилган катта миқдордаги келишувлар асосида Усмонов ўзининг тарихий ватанига сармоя киритмоқчи.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведовга қаср совға қилгани овоза бўлган Алишер Усмонов ўтган йили ўлган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов даврида жуда ҳам исталавермаган шахс мақомида бўлган.

Расман тасдиқланмаган малумотларга кўра, Усмонов янги президент Мирзиëевни қўллаб қувватлаб келмоқда.

64 ёшли Алишер Усмонов Наманганнинг Чуст шаҳрида туғилган. Унинг отаси Бурхон Усмонов Совет даврида Тошкент шаҳар прокурори бўлиб ишлаган.

2012 йили Bloomberg нашри Алишер Усмонов сарватини 20 миллиард АҚШ доллари дея аниқлаб уни Россиянинг энг бой одами деб эълон қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 april 2025
Cуд ҳужжатларида исми сир сақланган тошкентлик 39 яшар эркак икки аёлга ОИТС юқтирди. Эркак 2009 йилдан буён ОИТС марказида ...
6 january 2016
Арамайс Авакян ва унинг дўстлари устидан суд бугун соат 11 да, кутилмаганда бошланди. Судланувчиларнинг яқинлари суд бошланиши ҳақида тасодифан ...
25 august 2023
Яна хафта гирр айланди. Сиз билан юзма юз, бетма бетман.  МС: Ничиксизла, хўжик бирра ойбикалар. Шоббоздайи кадилара салом! РТ: ...
11 october 2025
«Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам…» Бу гапларни кўпчилик учун эмас Ютубдан мени излаб топган энг садоқатли обуначиларим, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...