Cатира
8 may 2017

Тошкентда бир кило картошка – 1 доллар!

Ижтимоий тармоқда картошка савдоси билан боғлиқ жанжал ва турнақатор навбатлар акс этган тасвирлар бот-бот пайдо бўла бошлади.

Ўзбекистонда энг рўзғорбоб сабзавот нархи сўнгги икки ойда икки баробар қимматлади. Элтуз эксперти, картошка танқислигига ҳукуматнинг хато стратегияси сабаб бўлганини билдиради.

«Гап шундаки, Ўзбекистоннинг бўз тупроғи ва иқлими картошка етиштиришга мос эмас», дейди бир вақтлар собиқ картошкачилик совхозида ишлаган, бироқ маълум сабабга кўра ўз исмини очиқламасликни истаган агроном.

Унинг сўзларига кўра, картошкани четдан келтириш, уни етиштиришдан кўра арзонга тушиши мумкин.

Республикада картошка етиштириш ғояси мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам ундан илгари ҳам чиппакка чиқиб келганини эслайди у. Унинг сўзларига кўра, ўша йиллари уддабуррон фермерлар уруғлик картошкани сотиб қутулишган.

«Бироқ, қанча хўжаликлар, 2000 йиллар бошида ҳолландиядан келтириб экилган картошканинг унмагани туфайли хонавайрон бўлган эди» дейди у.

Ўзбекистон ҳукуматиининг 2020 йилга қадар картошка етиштириш ҳажмини 35 фоизга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режасига ҳам Элтуз суҳбатдоши шубҳа билдиради.

«Аввал селекция тадқиқоти билан шуғулланиш керак, Ўзбекистоннинг ўзида ҳосил бера оладиган картошка навларини яратиш, шундан кейингина картошка етиштиришни режалаш керак», дейди у.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 january 2017
Турк матбуотига кўра Машариповнинг Ўзбекистон ватандоши эканлигини расмий Тошкент тасдиқлаган. Ўзбекистон тарафига кўра, Машарипов қидирувда бўлган. Турк полициясига кўра, ...
14 december 2017
Рассом Туз акс эттирган расмдаги бу ҳайвонни биласизми? У қандай ҳайвон? Қаерларда яшайди? Нимадан қўрқади? Кимга бўйсунади? Кимларга ташланади? ...
28 may 2025
28 май куни Қўқон шаҳридаги 16-Маҳалла фуқаролар йиғинида раисликка номзодларни сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Жараённи ёритиш мақсадида ҳудудга ташриф ...
5 december 2023
Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятига қарашли “Зармитан” олтин қазиб олиш конида оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар сони яна ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...