Cатира
30 may 2017

Тугатилган «Ахборот» рахбари янги «Ўзбекистон 24» каналига бошлиқ бўлди

Республикадаги кўплаб информацион дастурларнинг ёпилиши эвазига ташкил қилинаётган «Ўзбекистон 24» телеканали 27 июндан эфирга чиқади.

Бу канал дастурлари Ўзбекистон телеканалининг «Ахборот», «Таҳлилнома», Тошкент телеканалининг «Пойтахт», «Давр» информацион дастурлари ва «Диёр» телеканалининг тугатилиши эвазига ташкил қилинмоқда.

Жумладан, телеканал номига уйқаш «Uz24» нашри, янги «Ўзбекистан 24» президент Мирзиёев қарори билан очилганини билдирган.

Хусусан МТРК аллақачон телеканални ишга тушириш юзасидан ташкилий ишларни бошлаб юборган.

Янги телеканалга рахбар этиб, илгари «Ахборот» дастури бош муҳаррири бўлган Озод Ҳамидхўжаев тайинланган.

Айни информацион дастурни президент Мирзиёев ўтган март ойи охирларидаги йиғилишда кескин танқид қилиб:

«Одам кўрсатувларни соғиниб кутиши керак, «Ахборот» кўрсатувини ўзгартиришимиз керак», деган эди.

«Эски рахбарнинг янги телеканалга бошлиқ бўлиши, унга эски касални юқтирмайдими?» дейди Рассом Туз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 october 2025
«Элтуз» нашри сўнгги 15 йил ичида ўзбек тилидаги мустақил нашрлар ичида кўзга кўринган нашрга айланди. Бунинг омили нашрнинг  халқ ...
20 august 2024
Рассом Туз
6 november 2017
Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги ишончли манбанинг билдиришича, яқинда Тошкент вилояти прокуратураси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида яшовчи ...
1 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...