Cатира
27 september 2017

Президентга ишонган ёзувчи тузоққа илинди

Президент Мирзиёев ваъдаларига ишониб ватанга қайган диссидент ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуруллох Муҳаммад Рауфхон)нинг, 27 сентябр куни Тошкент аэропортида ҳибсга олиниши ижтимоий тармоқдаги ўзбек сегментини жунбушга солди.

Сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов, воқеага изоҳ билдириб, уни «Мирзиёевнинг «эзгу» ниятлари ҳақидаги иллюзия ва ўз соддалигининг илк қурбони» дея атади.

«Бечора, қувғиндаги ёзувчи Нурулло Отахонов, юртдошларини, жумладан диссидентларни ватанга қайтишга чақирган президентнинг пропагандистик трюки қармоғига биринчи бўлиб илинди», деб ёзди Алишер Илхомов ўзининг фейсбук саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа «аллақачон чемодан иситмаси қамраган ҳориждаги ўзбекларни хушёр торттирувчи сигнал» бўлиши лозим.

Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ ҳам, президентнинг ваъдаларига ишониб йўлга чиққан ёзувчининг ҳаракатини «ўз жаллодига ҳам раҳми келадиган ўзбек»нинг соддадил феълига йўйди.

«Янги раҳбарнинг ваъдаларига ишониб, йўлга чиққан ва жаллод миршабларнинг қўлига тушган ўзбекнинг буюк ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳам шу содда миллатнинг бир фардидир.

Уни бу жаллод тузум панжасидан қутқариб олиш учун ҳаракат ҳар бир виждон ва иймон соҳибининг вазифасидир», дея баёнот берди у ўз саҳифаси орқали.

Айни пайтда, транспорт прокуратураси талаби билан Тошкент аэропортида 27 сентябр куни хибсга олинган ва Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчига нисбатан жиноят иши очилган, адвокат олиш маслаҳати берилган.

Унинг яқинларига кўра, жиноят ишига, адибнинг 2016 йили Туркияда чоп қилган «Бу кунлар» китобига ёзилган эксперт хулосаси асос қилиб олинган.

Ўша йили Андижонлик 37 яшар масжид ноиби Ботиржон Тожибоев Нурилла Отахоновни “Подшога шак келтирган” ўзбек ëзувчиси деб атаган эди.

Ёзувчининг бу асарида Ўзбекистондаги ўзгача фикрловчилар, жумладан, диндорлар ва сиёсий мухолифатга қарши қатағон сиёсати қораланган.

Нурилла Отахонов Тошкентга учиш олдидан «Элтуз» мухбирига берган интервюсида, айни «Бу кунлар» китоби мазмунидан ўрин олган ғоя янги президент оғзидан чиқаётганидан руҳланиб ватанга қайтишга аҳд қилганини айтган эди.

«Элтуз» нашри воқеа тафсилотларини суриштиришда давом этади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 april 2017
Муҳолифатдаги “Бирлик” партияси лидери, ҳозир АҚШда яшаëтган Абдураҳим Пўлатов Туркия ватандошларига мурожаат қилиб, якшанба куни Туркияда президент ваколатини узайтириш ...
26 august 2020
Ўлимидан бир-икки йил бурун ҳам Каримовнинг ўлгани ҳақида ҳар хил хабарлар тарқалган. Жумладан, 2015 йили 17 ноябрга ўтар кечаси ...
22 june 2020
1989 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети туркларининг уйлари вайрон ...
24 june 2019
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...