Cатира
21 march 2018

Мирзиëев 110 та товуқ боқади

Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг товуқларни нега севиши 20 март куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманига борганида аниқ бўлди.

Президент матбуот хизмати тарқатган видеода Шавкат Мирзиёев бош вазир бўлганида ҳам, ҳозир ҳам товуқ боқишини айтган.

«Мана, менинг 110 та товуғим бор. Ҳар куни қишин-ёзин 50 тадан тухум келади. Қишлоққа тухум юбораман, қишлоқдан қатиқ билан гўшт келади, бор товоғим, кел товоғим…», дейди президент ўзининг оддий одамлардек яшашига урғу бериб.

Шунингдек, ҳар якшанба куни Мирзиëев бола-чақаси ва куëвлари билан товуқхонани тозалаши ҳақида гапирди.

«Президент бўлсанг ҳам шох чиқмайди. Ҳар куни меҳнат қилиши керак одам!» деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти бўлиб сайланганидан бир ой ўтиб, 2017 йилнинг 14 январь куни ҳукумат йиғилишида Шавкат Мирзиëев «қишлоқдаги кам таъминланган ҳар бир оила 100 та товуқ боқсин, кам таъминланган оила бўлмайди», деган формулани ўртага ташлаган эди.

Бунинг ортидан матбуотда товуқларга қасида кўпайди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси товуқчиликни ривожлантиришга киришиб кетди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февраль куни эълон қилинган ҳужжатида 4 миллион 200 минг оилага товуқ боқиш учун кредит ажратиш, қишлоқ аҳолисига 85 минг жўжа етказиб бериш режага киритилгани айтилган эди.

2017 йилнинг март ойида «Элтуз» кредитга олинган товуқларнининг бир қисми ўлгани, қолгани эса қайтариб берилаëтгани ҳақида ëзган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 march 2017
Аста-секин тили чиқаётган Ўзбекистон телеканалларининг айрим дастурларида бугун жамиятни қийнаётган айрим муаммолар ҳақида айтила бошланди. Аммо ТВларнинг тили чучук ...
23 march 2020
Ўзбек кинорежиссёри Сарвар Каримов 21 март куни ўзининг фейсбук саҳифасида «Сарвиқомат дилбарим» фильмидаги ўпишиш саҳналари ва айрим титрлар кесиб ...
13 april 2016
Ҳукумат ўз ҳисоботларида Ўзбекистонда инфляция йўқлигини исботлашга ҳарчанд уринмасин, реал воқелик бунинг аксини кўрсатмоқда. Eltuz.com таҳлилига кўра, ўтган ҳафта ...
23 december 2019
Таниқли сиёсатчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ “Бегона” фильмининг 9-қисмида президент сайловида мухолифидан кўпроқ овоз қозонгани боис, сайлов натижаларини сохталаштиришга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...