Cатира
6 april 2018

Ўзбеклар миясини юваëтган рус саҳифалари тармоқдан қувилди

Facebook нинг 87 миллионтагача фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар Cambridge Analytica компанияси томонидан сиёсий консалтинг мақсадларида йиғиб борилгани ҳақидаги хабарлар ортидан мазкур ижтимоий тармоққа нисбатан ишончсизлик ортди.

Бу хабарлар фонида АҚШдаги президент сайловига таъсир қилганликда айбланиб, Россиядаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (ИТА)нинг Facebook даги 270 дан ошиқ саҳифаси ўчириб ташлангани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Cambridge Analytica компанияси Facebook фойдаланувчилари ҳақида қўлга киритган маълумотларни турли сиёсий мақсадларда қўллагани иддао қилинмоқда.

Бу ҳақда ёзган Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг ёзувларида Ўзбекистон номи ҳам бор. Бу агентлик томонидан манипуляция қилинган давлатлар қаторида Озарбайжон ва Украина тилга олинади.

Цукерберг ўчириб ташланган саҳифаларнинг айримлари Россия ахборот гуруҳларига қарашли деб тақдим этилганига қарамай, аслида ИТА томонидан назорат қилинган.

Бу хабарлар ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамага сабаб бўляпти. Жумладан, у ерда тарқалган айрим маълумотларга кўра, uz доменида рўйхатга олинган podrobno.uz, nuz.uz, vesti.uz интернет сайтлари ҳам айнан ИТА томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистонлик айрим блогерлар СССРни “соғингани”ни яширмайдиган Владимир Путиннинг собиқ совет империясини қайта тиклаш ғояларини тарғиб қилаëтган бу каби сайтларга Ўзбекистон мустақиллигига таҳдид сифатида қарашга чақирди.

Россиянинг Интернет тадқиқотлари агентлиги “троллар фабрикаси” деб ҳам аталади. У Россиянинг амалдаги ҳукумати манфаатлари йўлида жамоатчилик фикрига таъсир этиш билан шуғулланади.

Компания ходимлари ижтимоий тармоқлар ва ОАВда постлар ва изоҳлар тарқатиш орқали жамоатчиликда муайян фикрлар уйғотиш мақсадида ишлайди. Жумладан, бу мақсадлар учун интернетдаги фейк аккаунтлардан фойдаланади.

Мазкур хабарлар ўзбекистонлик юзерларни ҳам бефарқ қолдираётгани йўқ. Хусусан, Cineclub Paradiso бадиий раҳбари Азиз Ҳакимов сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги жамоатчилик фикри аксарият ҳолларда Россия телевидениеси воситасида шаклланаётганидан ташвиш билдирди.

“Россия ТВсининг аянчли пародиясига айланган ўзбек телевидениесини умуман томоша қилиб бўлмайди, у оммабоп эмас”, деб ёзади юзер.

Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Россия ТВси ташвиқотга шўнғиб кетган ва у Ўзбекистон фуқароларини бир томонлама фикрлайдиган, ўзга фикрларни эшитишни ҳам истамайдиган зомбиларга айлантириб қўймоқда.

“ТВ, интернет, ОАВ орқали тарқатилаётган Россия ташвиқоти бизни ўз домига тортмоқда ва бунга эришяпти”, деб ёзди Азиз Ҳакимов.

Унинг фикрича, аҳолимизни шу сингарри ўта диструктив, мақсади адоват уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш бўлган хавфли ахборотлардан имкон қадар ҳимоялаш зарур.

Азиз Ҳакимов Россия ТВсининг бундай кўрсатувлари қаторида “Время покажет”, “Время”, “60 минут”, “Вечер с Владимиром Соловьёвым”, “Вести”, “Дмитрий Киселёвнинг муаллифлик дастурлари, “Место встречи”, “Право голоса” ва “Право знать” сингариларни мисол қилиб келтиради.

“Фергана.ру” ва “Озодлик”ни тақиқлагандан кўра Россиянинг бузғунчи ОАВларини тақиқлаган маъқулроқ”, дейди у.

“Чунки бошқа мамлакатнинг тобора кучайиб бораётган тарғибот машинаси фуқароларимизнинг онгини шакллантиришига йўл қўйиб бўлмайди”, дея қўшимча қилади Азиз Ҳакимов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 october 2019
Бугун устозим, ака-дўстим, ажойиб инсон, ўз услуби ва сўзига эга бўлган шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг туғилган куни! Афсус, ...
13 may 2019
Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб уйида тинтув ўтказилганидан уч кун ўтиб – 13 май куни касалхонага ётқизилди. «Элтуз» ...
16 november 2017
Бошқа динга кирганликда айблаб, хотинини пичоқлаган сайрамлик 34 ёшли Хайрулло Норметов 14 ноябрь куни ҳибсга олинди. Суд ҳукми чиққунига ...
4 november 2019
4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА сайтида президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёеванинг туғилган куни шарафига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...