Cатира
25 may 2018

Мирзиёевни «қаҳрамон» қилишга 10 минг овоз йиғилди

Кимлиги унчалик муҳим бўлмаган шахс томонидан «Менинг фикрим» ижтимоий порталида президент Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида билдирилган таклиф 24 майга келиб 10 минг овоз йиғди.

Айни кунда Мирзиёев шахсига сиғиниш, тўғрироғи, Ўзбекистондаги олий мансаб эгасига мутелик тенденцияси ўз чўққисига яқинлашмоқда.

ЎзЛиДеп партияси вакиллари президент олийларига тезроқ «Олтин юлдуз» бериш иштиёқида чопаётган бўлишса, Халқ таълими вазирлиги 25 май куни битирув кечаси ўрнига Мирзиёевнинг гаплари шиор қилинган тадбирни барча мактабларга жорий қилди.

Ҳаммаси худди қирол Людовик давридаги каби «кимдир поёндоз келтиради, кимдир лунги ушлаб туради» қабилида давом этмоқда.

Мирзиёевга орден беришга интилаётган ўзбеклар рассом Тузнинг янги карикатурасига мавзу бўлди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 january 2026
Бир куни Афандидан сўрашибди: — Афанди, нега доим эшагингизга тескари қараб минасиз? Афанди жавоб берибди: — Мен эмас, эшагим ...
27 august 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
22 march 2018
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Томорқа вазирлигига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...