Cатира
29 june 2018

Ўзбек ҳукумати яксон қилган Шаҳрисабз ёдгорликлари ЮНЕСКО рўйхатидан ўчирилмоқда

Ўзбекистон ҳукуматининг муттасил бузиш ва қуриш ишлари туфайли тарихий қимматини йўқотган Шаҳрисабз ёдгорликлари июнь охирида эълон қилинадиган ЮНЕСКО қарорига кўра, маданий мерослар рўйхатидан ўчирилиши мумкин.

26 июнь куни ЮНЕСКОнинг йиллик анжуманида таклиф этилган Ўзбекистондаги тарихий марказни рўйхатдан ўчириш қарори юзасидан айрим давлатлар Мирзиёев ҳукуматига муҳлат беришни сўрашмоқда.

ЮНЕСКО умумжаҳон мероси маркази Шаҳрисабздаги ёдгорликлар бузила бошлаган 2014 йилдан буён ўзбек ҳукуматидан обидаларнинг сақлаб қолинишига оид таклифларни кутиб келган.

«Афсуски, ўзбек ҳукумати болалар майдончасини кўчириш, кўча чироқларини камайтириш каби арзимас чоралардан нарига ўтишмади. Бу каби фойдасиз чораларни Умумжаҳон мероси маркази ҳеч қачон улардан сўрамаган эди», деган немис мутахассиси Йенс Йордан «Центразия» сайтига кўра.

Расмий Тошкент эса ЮНЕСКО иддаоларини рад этишга уриниб, тарихий марказнинг фақат 10 фоизи бузилганини иддао қилмоқда.

«Бузилишга тушган объектлар авариявий ҳолатда бўлган, сувсиз, газсиз, электрсиз ва санитария ҳолати абгор бўлган уйлардир», деган ЮНЕСКО тадбиридаги чиқишида ўзбек расмийси.

Расмий хабарларга кўра, ўзбек ҳукумати лойиҳа муаллифларининг Шаҳрисабзга берган “буткул вайрон қилинган”, “қайта тиклаб бўлмайдиган” каби таърифларининг юмшатилишини кутмоқда.

«Элтуз» нашри суҳбатлашган экспертларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати шу пайтгача тарихий ёдгорликларни ўз ҳолича сақлаб қолиш ўрнига, кўпинча уларни мутлақо бузиб ташлаб, ўрнида арзон қурилиш материаллари ёрдамида унинг замонабоб ялтироқ нусхаларини яратиш йўлидан бормоқда.

«Эски биноларни меъморий реставрация қилиш сиридан бехабар қурилиш ширкатларига қадимий биноларни таъмирлаш топширилмоқда. Коррупция ва ўғирлик излари эса шундоқ кўриниб турибди. Буни оддий одамлар ҳам кўриб бош чайқашмоқда. Оқибатда бизнинг кўз олдимизда бесўнақай бинолар, қўлбола реставрациядан чиқиб бадбашара қилинган обидалар қўққаймоқда.

Кўрпанинг тагини дунë деб ўйлайдиган меъморлар-у, бузишдан завқ оладиган герострат мулозимлар қилмиши боис шаҳарлар ва унда истиқомат қилаëтган авлоднинг диди зарар кўрмоқда. Афсуски, келажак наслларнинг ҳам диди ўтмаслашсин дея ҳамма иш қилинди», дея ёзган эди «Элтуз» блогери Акмал Ризаев.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 january 2026
Мана янги йилдан бери ўткан 7 кун давомида кўчадаги хотинларди эмчагини мижиган ашинча рижол беш суткага қамалди. Бири киради¸ ...
19 june 2020
Азизларим, сизлар билан ҳафта айланиб, яна бир бора юзлашиб турибман. Бу жуда азиз учрашув. Бир пайтлар Тошкентда метрода юрганимда, ...
6 april 2020
Карантин боис уйда ўтирган ўзбек шоири ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ эндиликда китоб ўқишга ва янги асарлар ёзишга кўпроқ ...
25 march 2019
Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги Гандимиëн шартномасига кўра, 1873 йили Хива хонлигида қулдорлик бекор қилинди. Ўша йилнинг 12 августида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...