Cатира
25 january 2016

Ҳукумат эътиборидан қолган ўзбек халқ артистлари

Маданият ва спорт вазирлиги эълон қилган Ўзбекистон халқ артистлари рўйҳат билан танишаркан, уларни ҳукумат исталган ва исталмаганларга ажратганини сезиш мумкин.

Халқ артисти Фарруҳ Зокиров ҳам киритилмаган вазирлик сайтида эълон қилинган ушбу рўйхатдан Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова, Ортиқ Отажонов ва Бобомурод Ҳамдамов каби халқ артистлари ҳам тушириб қолдирилган.

Вазирлик сайтидаги рўйхатнинг xалқ артистлари бўлимида фақат 10 нафар артистнинг номини кўрамиз. Гулсанам Мамазоитова билан бошланадиган бу рўйхатга Зулайхо Бойхонова, Махмуд Намозов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков Ўктам Ахмедов исмлари тиркалган.
Рўйхатда Мардон Мавлонов ва Сойиб Ниëзов каби эл танимаган халқ артистлари борлиги маълум бўлади. Фахрли рўйхат сўнгида Ғуломжон Ëқубов исми турибди.

Вазирликнинг ҳазили

Сўз усталари бўлимида қизиқчи Мирза Ҳолмадов бору лекин Обид Асомов йўқ.

Ўзбекистон халқ артисти Обид Асомовга яқин манбалар Eltuz.com билан суҳбатда бу рўйхатни “вазирликнинг ҳазили” деб аташди.
Рўйхатнинг хонандалар бўлимида Феруза Жуманиëзовани ҳам Лола Йўлдошеван ҳам кўрмаймиз, Шерали Жўраевнинг икки ашулачи ўғли исми ҳам кўринмайди.

Рўйхатда Ортиқ Отажоновнинг ўғли Улуғбек Отажонов ҳам йўқ. Лекин Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар Усмонованинг исми бу рўйхатга санъаткор билан вазирлик ўртасидаги муроса тимсоли ўлароқ қўйилгандек туюлади.

Ҳукумат эътиборига сазовор бўлмаслик мавқеи

Маданият ва спорт ишлари вазирлигидаги Eltuz.com манбасининг таъкидича “Вазирлик расмий сайтига кирмай қолган қўшиқчилар унвонидан айрилгани йўқ, улар фақат эътибордан қолган” Вазирлик сайтида эса бу рўйхатга тўй буюртмачилари учун янада қулайлик яратиш мақсадида, таниқли санъаткорлар, эстрада гуруҳлари, бошловчи ва сўз усталарининг телефон рақамлари илова қилингани айтилади.
Рўйхатда санъаткорларнинг исми, фамилияси, маъмурининг телефон рақами ёзилган бўлиб, тадбирлар, тўю томошаларни ўтказишга таклиф қилиш мақсадида боғланиш мумкинлиги таъкидланади.

Қодиров Шарофиддин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 january 2026
«Кечаги кун — тарих, эртанги кун — жумбоқ. Бугунги кун эса — туҳфадир» 
5 august 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
25 september 2025
Учкўприк Йилғинзор қишлоқ аҳли туман ҳокими Қодиржон Эркабоев ва прокурор Ўктамали Йўлчиев фаолиятидан норози. Ҳоким қишлоқдаги мактаб биносини бўш ...
12 june 2024
Туркия прокуратураси Измир шаҳрида тўрт нафар ватандоши, жумладан шаръий хотини ва қизларини ўлдириб, жасадларини музлатгичга яширганликда айбланган  Туркманистон фуқароси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...