Cатира
15 october 2018

Мажбурий меҳнатни қоралаган ректор пахта теришга чиқди

Ижтимоий тармоқда Журналистика университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг пахта тераётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди.

Биринчи расмда икки талаба этаги тўла пахта, Қудратхўжаевники эса бўм-бўш. Иккинчи расмда эса Қудратхўжаев этагидаги пахтани тўкмоқда.

Ижтимоий тармоқ блогерлари эътиборини орқа пландаги чодир ёнидаги ҳашаматли ресторан стол-стуллари тортди.

Бундан роппа роса бир йил бурун, 2017 йилнинг октябрида Шерзод Қудратхўжаев пахта далаларида ўқитувчилар ва талабаларни пахта теримига чиқарган ҳокимларни кескин танқид қилган:

“Бугунги кун Ўзбекистоннинг ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига қатъий равишда “Йўқ!” дегани ҳал қилувчи ўрин тутади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига риоя этадиган ва уни ҳурмат қиладиган мамлакатлар қаторига кирди”, – деган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 march 2025
Хоразм вилояти Шовот туманида  20 яшар йигит бензин цистернаси ичида фильтр тузатаётиб вафот этди.  Уни ёлғиз қолдиришган, ҳеч қандай ...
15 december 2015
Бунда пиво истисно қилинган. Янги нархлар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йилнинг 3 декабрдаги қўшма қарорида тасдиқланган. ...
12 june 2023
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан болалар меҳнатига қарши курашиш куни дея белгиланган бу сана ҳар йили 12 июнда нишонланади. ...
18 october 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Л.А.Н Мени енголмади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...