Cатира
11 december 2018

«Би-Би-Си» ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» қаторида мукофотланди

Тошкентда 10 декабрь куни «Ижтимоий медиа маҳсулотлари» тадбирида «Би-Би-Си» ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» дипломи билан мукофотланди.

Тадбирда диплом ва шу номдаги эсдалик «Би-Би-Си» ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файзга берилди.

«Умид қиламанки, бу тақдирлаш ўзбек ҳукуматининг «Би-Би-Си»га нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. «Би-Би-Си» дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади», деди «Turon 24″га берган интервьюсида «Би-Би-Си» журналисти Хайрулло Файз.

Журналистлар эътирофича, «Би-Би-Си» Ўзбекистонда биринчи марта дўст сифатида тақдирланган. 

«Мана, дўстлашиб ҳам олдик: Аккредитациядан олдин мукофот чиқибди, 🍾😁» дея ёзди «Би-Би-Си» мухбири Рустам Қобил ўзининг фейсбук саҳифасида.

Президент Мирзиёев Францияга сафари чоғида «Би-Би-Си»нинг яна бир мухбири Ибрат Сафонинг: «Би-БиСи»га қачон рухсат бўлади? Бўладими Ўзбекистонга?» деган саволига «Албатта, бўлади», дея жавоб берган эди. 

2018 йилнинг майида эса «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомовага расман аккредитация берилиши ҳам Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар натижаси сифатида баҳоланганди.

Рассом Маҳмуд Эшонқулов
eltuz.com

Тағин ўқинг
14 april 2017
Кўланкадаги ўзбек миллионери 2010 йилда бир муддат қамалганидан кейин ғойиб бўлган «Пахтакор» футбол жамоаси ва “Капитал-банк”нинг собиқ эгаси 51 ...
2 november 2025
Учкўприк туманида ҳокимлик атрофидаги ҳаракатлар коррупциянинг энди пишиғи етиб қолган босқичини кўрсатмоқда. Давлат топшириқлари шахсий бизнесга, президент номидан қилинган ...
18 october 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Л.А.Н Мени енголмади ...
1 february 2025
Фарғона вилоятида фермерлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун ҳокимият томонидан мажбурланмоқда. Бироқ, бу жараён қонунбузарлик ва манфаатлар тўқнашуви ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...