Cатира
10 january 2019

Бекободлик банги президентдан наша ўстиришга рухсат сўради

Бекободлик нашаванднинг «қийналиб етиштирган наша ўсимлиги»ни ИИБ ходимлари олиб қўйишгани ҳақидаги президент қабулхонасига 2019 йил 5 январда жўнатилган шикояти нусхаси «Элтуз»га етиб келди.

Шерали исмли шахснинг президентга ёзишича, у аввал «героин истеъмол қилгани учун икки марта қамалиб чиққан», бироқ «ҳозир героин истеъмол қилишни ташлаб, наша истеъмол қилишга» ўтган ва ҳеч қаерда наша топа олмагани учун уйида ўзи учун наша ўстира бошлаган.

«Уйимга прокуратура ва ИИБ ходимлари келиб, қийналиб етиштирган нашаларимнинг ҳаммасини узиб олиб кетишди. Менинг уйларимни шунчалик текширишга нима ҳақлари бор? Мен олди-сотди қилаётганим йўқ-ку. Илтимос, уйимда ўзим фойдаланишим учун ўстираётган наша ўсимлигини нима сабабдан узиб олиб кетишганларини тушунтириб беришларини ва менинг тинчлигимни таъминлаб беришларини сўрайман», дея арз қилади бекободлик Шерали президентга.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 july 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим болаларимни фақат ўзбек боғча-мактабга ...
25 march 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
4 december 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек билан шоир Омон Матжоннинг ...
7 february 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қизилтепа ҚФЙ турғуни Нигора ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...