Cатира
2 december 2025

Жуманазар («Friday eyes»)

У махсус скафандр шаклидаги дурбин ва блутуз ëрдамида дурбинни дастаклайдиган телефон аппаратини темир челакка ташлади. Ортидан махсус дастур ëзилган лаптопни ҳам челакка ирғитди. Устидан скипидар қуйиб гугурт чақди.

Яхши ëнсин деб эски газеталарни ҳам челакка ташади. Сассиқ қора тутун чиқди.

Аммо қаҳрамонимизнинг кўнгли хотиржам эди. У Рамштейн қўшиғини ҳуштак қилиб куйлаб қўлини чўнтагига солиб кўчага чиқиб кетди.

Энди у бемалол юрар, ҳавотир ва таҳлика уни тарк этган эди.

Қаҳрамонимиз бўлган бу йигитнинг оти Йўлчи. Онасининг айтишича, Сингапурдан Тошкентга учаëтган учоқ ичида туғилгани учун учоқ капитани шундай от қўйган. Кўринишидан ботаникка ўхшаш Йўлчи аввалига Шовотдаги математика интернатида ўқиди. Кейин Варшавада амалий математика бўйича институтнинг оптик физика бўлимини тугаллади.

21 ëшида тунда кўрадиган дурбинларни такомиллаштириш бўйича НАТОдан буюртма олди.

АҚШнинг Нью Мексика штатидаги Альбукерке шаҳридаги Пентагон лабароториясида ишлади. Тошкентдаги онаси касал бўлиб ëтиб қолганида ўз ҳисобидан узоқ муддатли таътил олиб Тошкентга келди.

Келганининг учинчи куни Коронавирус васвасаси бошланди. Ўсал бўлиб ëтган онаси бошида ўтирган Йўлчи зерикканидан вирусни кўрадиган дурбин устида ишлай бошлади.

Коронавируснинг 20 та тури бор экан. Вирусолог олимлар билан ëзишиб ўзи учун керакли маълумотларни олди. Дурбин прототипи бир ҳафтада тайëр бўлди. Тайëр бўлган куни жума эди. Дурбинга ўзбекча «Жуманазар» инглизча «Friday eyes» деб ном берди. 

Ташқи кўринишидан у 3D кинолар кўриш учун юзга тақиладиган скафандрни эслатарди. Йўлчи коронавирусни қизил ранг билан маркировка қилди. Туберкулëз, зарғалдоқ, эбола, яшил, ўлат, мовий ичтерлама эса сариқ рангда эди. Қолган вируслар кулрангда белгиланди.

Шанба куни Йўлчи дурбинни кийиб уйни кўздан кечирди. Коронавирус йўқ эди. Аммо минглаб бошқа вируслар бор эди. Йўлчи вирусология институти тарафга қараб кўзида дурбин билан юра бошлади.

Эшик тутқичлари, дарахтлар деворлар ва энг даҳшатлиси ҳавода минглаб вируслар бор эди. Бу вируслар одамлар кийган ниқоблардан бемалол ўтиб уларнинг бурун ва томоқлари орқали кириб бутун аъзоий баданини қоплаган эди. 

Игна учидай сатҳда икки миллон вирус бақрайиб ўтирганини кўрган Йўлчи даҳшатга тушди. Йўлчи қўрқиб кетиб уйига қайтди.

Эртасига якшанба куни эрталабдан дурбинни тақиб электр скутерга ўтириб Юнусобод тарафга йўл олди. Интерконти меҳмонхонасида учрашуви бор эди. Йўлчи интерконти меҳмонхонасининг коронавирус билан тўлиб тошганини кўриб ўтакаси ëрилди.

Шу кеча ухлай олмади. Оила дўсти бўлган профессор уни эшитиб кўриб параноял шизофрениянинг илк аломатлари бор деган диагноз қўйди.

Кейинги бир ҳафта ичида Йўлчи бутунлай восвос бўлиб қоди.

Ухлай олмас, ухлаганида вируслар унга қараб мўр малахдай ëпирилгандай бўлаверарди.

«Жуманазарнинг кўзини ўйиш керак» деган қарорга келди. Душанба куни у барча ашқолдашқолларни ëқиб юбориш учун темир челакни ҳовлига олиб чиқди.

Rassom TUZ

Тағин ўқинг
15 may 2017
Алпомиш фильмида рол ўйнаб танилган кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга мактуб йўллаб, ўтган йили ...
3 december 2025
Россия томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукм чиқарди. Самарқандлик йигит 2021 йилда йигит Россияга ишлаш ...
13 november 2025
11 ноябрь куни Москванинг расмий Тошкентга нисбатан дипломатик фаоллиги сезиларли даражада кучайди. Бу жараён, айниқса, Вашингтонда бўлиб ўтган «Марказий ...
10 april 2025
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкентда туғилди. «Ҳар ҳолда бемавридроқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...