Cатира
19 november 2019

Ортиқхўжаев масаласида партиялар ажойиб имкониятни бой берди

Айни сайлов авж палласига чиққан пайти пойтахт ҳокими билан боғлиқ бундай компромат чиқиши сиёсий жараёнлар ривожланган давлатларда депутатликка номзодлар ва уларнинг партиялари учун чинакам “гўшт”га айланади: партиялар ва потенциал депутатлар бу мавзуни “чайнайди”, ҳатто жабрдийда сайт “ҳал қилдик, илтимос, ёзманглар” деса ҳам улар тўхтамайди. Ўзбекистонда партияларнинг реакцияси қандай бўлди?

Бошида партияларимиз тормозга учради. Умуман бошқа мавзуларда маърузалар тайёрлаб қўйилган жонли эфир пайти Ортиқхўжаев мавзуси кўтарилди. Баҳс иштирокчилари мавзудан хабардормиди, йўқми, билмадим, лекин бир нарса дейишдан чўчишди.

Ундан кейин “Адолат» ва ЎзЛиДеП баёнот берди. Алишер Қодиров “аудиоёзув ҳақиқийлиги тасдиқланмагунига қадар” “Миллий тикланиш” мавзудан четда туришини билдирди.

Мен эътибор берган икки жиҳат:

  • “Адолат” ва ЎзЛиДеПнинг баёнотлари бир-бирига жуда ўхшайди. Бир хил мазмунга эга, бир хил фикрлар айтилган. Сиёсий партиялар бунақа жанжаллардан сиёсий контекст қидириши керак эмасми? Социал партия бўлмиш “Адолат” нега ўзидан кетиб қолган капиталистни танқид қилмаяпти? Нега ЎзЛиДеП ўз электорати вакили бўлмиш Ортиқхўжаев билан ҳамкорликда муаммони ҳал қилишга ваъда бермади? Ўша гап – партияларимизнинг аниқ идеологияси йўқ;
  • “Kun.uz” бу ишни тўхтатса ҳам партиялар тўхтатмаслиги керак эди. Бу билан улар электоратига фаоллигини кўрсатиб берган бўларди. Лекин партиялар бошида ўйланиб қолди, кейин баёнот билан чекланди.

“Партиялар қуруқ ‘хайп’ қилди”, деётган блогерларнинг фикри янглиш. Партиялар бундан анча кучли “хайп” қилиши керак эди. Ишни охиригача олиб боришларини кутгандим. Лекин партиялар ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Афсус.

Элдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
15 june 2020
Республика махсус комиссиясининг ҳайратга соладиган сўнгги қарори: «Агар хўжалик юритувчи субъектнинг белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмагани натижасида коронавирус аниқланса, ...
16 april 2025
Менга Россия Мудофаа вазирлиги билан боғлиқ манба алоқага чиқди ва Россиянинг Туркияда диверсия (сабатаж) фаолиятини кучайтираётганини маълум қилди. Мақсад ...
12 march 2018
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи аксарият давралардаги гурунгнинг мавзуси бўлди. Зеро, узоқ йиллар бир-биридан узиб қўйилган қардош халқларнинг қайта яқинлашуви ...
3 may 2020
Рассом Кирпи
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...