Cатира
20 january 2020

Янги авиакомпания – Humo Airни қабул қилиб олинг!

Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, фақат мамлакат ичида учадиган янги авиакомпания тарифлари «ҳозиргисидан анча арзон бўлиши керак».

Humo Air учоқларни қаердан олиши ва нима сабабдан янги авиакомпания тарифлари бошқа давлат авиакомпанияси –  «Ўзбекистон ҳаво йўллари»никидан арзон бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ айтилмаган.

Эртаклардаги ҳумо қуши персонажини 1992 йили ëзувчи Пиримқул Қодиров таклиф қилган. Рассом Анвар Мамажонов бу афсонавий қушни график стилизация қилиб, герб марказига жойлаштирган эди.

Эрон мифологияси маҳсули бўлган ҳумо тасвирининг сийқа кўринишлари такрори ўзбек блогерлари аллергияси ва сарказмига нишон бўлди.

«​​Албатта, янги очиладиган авиакомпанияни номи Humo Air бўлиши мантиқан ҳам, рамзий маънода ҳам нормал. Чунки дунёда «Пегасус» (учар от) каби номли авиакомпаниялар ҳам бор. Аммо «Ҳумо» деган ном ҳозирда ҳар учта рестораннинг бирида, ҳар иккита тўйхонанинг бирида борлиги, ундан ташқари, янги қурилган муз саройи ва электрон тўлов тизимларидан кейин ҳам бундай ном берилиши ғалати саволларни келтириб чиқаради», дея ёзди блогер Нурбек Алимов.

Ҳаммаёқ «Ҳумо» бўлиб кетгани ҳақида бошқа бир таниқли блогер Элдор Асанов ҳам ёзди.

«Яхши-ку. Шарқ фольклорига ҳурмат. Таклифим, фақат ҳумо билан чекланмайлик – манбаларда бошқа афсонавий қушлар ҳам тилга олинади. “Ўзатом” – ҳудҳуд. Кўп гапирворяпти охирги пайтларда. Суд – семурғ, унинг адолатига етгунча тасаввуфнинг етти водийсидан ўтиш керак. Шуҳрат Ғаниев – қақнус, ёниб қайта тирилаверади. Ўзбек миллий валютаси – анқо, уруғини топиш қийин», дея киноя қилди блогер Асанов ўз саҳифасида.

Рассом Кирпи

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 march 2017
Аmnesty International ташкилоти 31 март куни «Қайда бўлма биз сени топамиз» дея номланган ҳисоботини чоп қилди. Айни ҳисоботида, инсон ...
23 august 2018
Интернетда ёш аёл билан жинсий алоқа устида тасвири олинган  хоразмлик 61 ёшли А.О. исмли шахс видеоси тарқалди. Воқеадан хабардор ...
16 january 2024
Қотил атр сотувчилар ҳақидаги овозли ва текстли хабарлар тармоқни титратмоқда. Атиргулим атрингни соч, гўрингда гўрковинг бўлай… Қотил одеколон! Кобра ...
26 june 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...