Cатира
25 may 2020

Олимжон ака Жуманазар акани йўлда қолдирди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги «ўзбек олими коронавирусга қарши қурилма яратди», деб хабар берди. «Ихтиро» муаллифи – ўзбекистонлик олим Олимжон Юсупов. У гўёки хона ичидаги ҳавода, ҳатто буюмларнинг сирти ва ичидаги вируслар ва бактерияларни зарарсизлантиришга мойил бўлган янги молекулаларни яратган.

«Бу технологиянинг универсаллиги шундаки, у нафақат тожсимон ўлат, барча турдаги микроблар, бактериялар ва вирусларнинг кушандасига айланади.

Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Янги инновацион қурилма яқин кунларда мамлакатимизда оммавий равишда ишлаб чиқарилиши мўлжалланяпти», дея таъкидланади ЎзА мақоласида.

Юсупов бундан олдин булутларга амр бериб, Орол денгизи устига ëмғир ёғдириб Оролни тўлдираман, деган иддао билан чиққан эди. Бу иддаодан кейин Орол денгизи қуриши яна тезлашди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 august 2025
Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбек талаба сувда чўкиб ўлди. Йигитнинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига ...
17 july 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд қилмаётгани ҳақида кўп ва ...
1 september 2016
Бугун ўзбек ҳукумати Каримов номидан табриклар ёзмоқда ва бошқа давлат рахбарлариннг президент номига табрик мактубларини қабул қилмоқда. Айни пайтда ...
30 december 2020
Ичида президент ваъзлари қамалган смартфон сотувга чиқди. Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...