Cатира
2 june 2020

Ҳоким: “Сўхни дунё харитасидан ўчираман!”

Тармоқда 2 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дея ишонилган аудиоёзув тарқалди. Унда давлат мулозими “Сўх туманини харитадан ўчириб қўяман!” дея норози фуқароларга дағдаға қилади.  

Бундан аввал Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида сув устида чиққан жанжал ортидан 1 июнь куни Сўхга борган бош вазир Абдулла Ариповдан Ғаниевнинг истеъфосини талаб қилишган эди.

Давлат харитасига ўзбошимча чизиқ тортмоқчи бўлган мулозимнинг гаплари тармоқ фойдаланувчилари томонидан янада ғазаб билан қарши олинди.

“Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг: «Керак бўлса Сўхни харитадан ӯчиртириб ташлайман, Тожикистон билан Қирғизистонга бераман», деган гапи агар ӯз тасдиғини топса, у ҳолда давлатни пароканда қилиш истаги мавжуд бӯлган Фарғона «президенти» масаласи юзасидан Ӯзбекистон президенти эндиликда уни мукофотлаш ҳақида ӯйлаши керак эмас, балки дӯппини бошдан олиб, жиддий, бошқача ӯйлашга мажбур бӯлиши шарт.

Чунки аниқ бир давлат таркибига кирадиган ҳудудни бошқа давлатга бериб юбориш билан нафақат вилоят ҳокими Ғаниев, ҳатто Ӯзбекистон президенти Мирзиёев ҳам таҳдид қилишга ҳақли эмас.

Ӯзбекистоннинг тақдири ер эгаси бӯлмиш туб халқ бир чеккада қолиб, ӯзингдан чиққан ёвларга, бир ҳовуч манманларга, ӯзибилармонларга, ӯзбошимча шахсларга қолгани аянчли, албатта”, дея ёзди блогер Рўзибой Азимий.

«Элтуз»га навбатдаги ҳажвий суратни жўнатган рассом Кирпи эса Фарғона ҳокимини 3-рейх ҳарбий каскасида акс эттирди.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 july 2025
Бугун Шуҳрат Бобожон туғилган кун. У нафақат рассом, журналист, мухолифат фаоли ёки ёзувчи, балки буюк ғоялар асосчисидир. Унинг ташаббуси ...
20 november 2017
18 ноябрь куни Чеченистоннинг кремлпараст раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Инстаграм саҳифасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви Ойбек Турсунов билан ...
7 july 2025
Гулнора Каримова тақдири эндиликда кўпчилик учун қизиқ эмасдек туюлмоқда. Унинг ҳибсга олиниши юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси қисқа баёнот бериб, ...
26 january 2022
“Вақт машинаси” кўрсатувининг олдинги сонларида биз Ўзбекистон тарихининг хонликлар даври, Россия истилоси ва Сталин қатағонлари даври ҳақида ҳикоя қилган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...