Cатира
17 august 2020

Россия ва Беларусь ҳарбийлари Ўзбекистонга келди

Россия ва Беларусь ҳарбий жамоалари “АрМИ-2020” халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳарбийлар 17 август куни Фарғона давлат университетига ташриф буюриб, у ерда “Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётидаги ўзига хосликлар” мавзуида лекцияни тинглашган .

Фарғона давлат университети тарих кафедраси ўқитувчиси Анвар Пўлатов Россия ва Беларусь ҳарбий мутахассисларига республикадаги анъаналар, фуқароларининг чет элликларга бўлган муносабатлари ҳақида гапирган. Анвар Пўлатов «аҳолининг рус тилини билиши ва постсовет ҳудудига дўстона муносабатда» эканини алоҳида таъкидлаган.

“Йўл патрули” мусобақасида Россия, Беларусь ҳамда Ўзбекистоннинг ҳарбий автоинспекция ва ҳарбий полиция вакиллари иштирок этади. Мусобақаларнинг бу босқичи Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. 

VI халқаро армия ўйинлари 2020 йилнинг 23 августидан 5 сентябрига қадар давом этади. Мусобақалар 11 та давлат: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистон ҳудудида ўтказилади.

Россия матбуотига кўра, мусобақада иштирок этиш учун дунёнинг 90 мамлакатига, жумладан, НАТОга аъзо давлатларга таклифнома жўнатилган, бироқ НАТО давлатлари  ҳарбийларининг ўйинларда  иштироки “кутилаётгани йўқ”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 august 2024
Хизбуллох Исроилга ракеталар билан ҳужум қилди. Британияда мигрантларга қарши намойишлар авж олди. Россияда 11 яшар қизчани зўрламоқчи бўлган ўзбек қўлга ...
13 may 2016
Варшава циркининг Тошкентдаги гастроли чоғида циркда томоша кўрсатаётган филлар қутуриб, томошабинларга ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Воқеани ўз кўзи билан ...
30 october 2018
«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига ...
1 november 2024
Мана хафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. Бир хафта ичида нималар бўлмади ўзбекистонда. Келди хуш  гулгун замон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...