Cатира
28 june 2023

Рассом Туз: 200 миллион долларни форточкадан қандай ирғитса бўлади?

Жуда оддий эканлигини тушунтириб беришдан олдин расмий хабарни улашсам. Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «сайловчи» лар билан бетлашган пайтида мана бу гапни деди:

“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кирган ўғил-қизларимизга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. 

Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади.

Энди бир сирни айтсам. Ўзбекистонда университетга кириш қийин, чет элдаги университетларга кириш осон, аммо битириш қийин. Ўзбек абитуриенти сўнгги 6 йилдаги ўзгариш боис дарров чет элдаги университетга кира олмайди. Халқаро стандартга кўра, камомадини ўқиб бериш керак (Каримов даврида халқаро стандарт бор эди) Камомадни ўқиган студент, айтайлик, Прагадаги Карлов университети чўпчак факультетига қабул қилинади. Карлов универмитети топ 500-тага киради. Демак, ўзбек студент бола ўқишга киргани ҳақидаги «испрапка»ни обориб берса, ўзбек ҳукумати пулини тўлаб беради. Ўқигани учун яшаш визаси ҳам олган бу ўзбек «студент» дарсга бормай, убер такси ҳайдаб Ўзбекистондаги энасига пул жўнатади. Яхши ўқимагани учун уни чўпчакчилик факультетидан ҳайдашади. У бир амаллаб иш визаси қилиб, Чехияда қолиб кетади. Убер ҳайдайди, агар АҚШда бўлса, фура минади. Балким трактор ҳайдар. Нима қилса ҳам, ундан ўқимишли инсон чиқиб Ўзбекистон корига ярамайди. Унга берилган пул эса худди форточкадан отворилган мусор каби бесамар бўлади. Ўзбекистон, нима қилсанг ҳам, ўхшамайдиган жамият.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
29 december 2025
Муқаддам бутун иттифоқ киночилари учун институт бўлган, ҳозирда Россия санъатини намоён қилиши кўзда тутилган олийгоҳ мутлақо ёт ғоялрни тарғиб ...
21 november 2019
Ҳажвий хабар Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлардан бири юқори лавозимли амалдор аралашуви билан ...
16 january 2024
Салом қадрли мухлислар, бугун 16 январь Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Россияда мардикорлик қилган 35 яшар ўзбек Шехназар ...
26 february 2020
25 февраль куни Гулнора Каримованинг Лондонда яшаëтган қизи Instagram саҳифасида онасидан президент Мирзиеевга йўлланган мактубни жойлаштирди.  Мактубда Каримова Ғарб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...