Cатира
12 november 2025

Порахўрнинг бегонаси бўлмайди

Сизларга порахўрликнинг энг жирканч услубини айтайми?! Дейлик, Матқовул Республикадаги қайсидир каттаконга 100 минг доллар пул узатиб, 1000 тизимни ўз ичига олган ҳокимият ёки бошқармага бошлиқ бўлиши мумкин. Тўғрими?! 100 минг доллар билан албатта масалани ҳал қиладиган ўша теппадаги соябон окахон топилади. Гарантия беради. Натижада Матқовул ўша лавозимга ўтиради. 

Матқовул ўзини ислоҳотчи ва Президент командасидан эканлигини, уни ортида администрация туришини гап орасида айтиб ўтади. Тизим ташкилотлар ҳайрон. 

Матқовул «ҳамманг бўшаш ҳақида ариза ёзасан! Тизимга лойиқ эканлигингни исботлайсан. Ҳамманг ўз ишингда вақтинча вазифасини бажарувчи бўласан! Уч ой муддатда ким қолиш ёки қолмаслиги ҳурматли Президентимизнинг талаблари доирасида кўриб чиқилади! Гап тамом» – деб мажлисдан қовоғини солиб чиқиб кетади. 

Ўша мингтадан кўплари бу жирканч системани тушунади, Президентинг талабига ҳам, Матқовул сани гапингга ҳам, бунақа ишларни кўпини кўрганмиз! – деб мийиғида кулади. 

Ўша кундан бошлаб Матқовул ўзини банд кўрсатишни бошлайди. Гўёки Администрация билан гаплашаётгандек хонасидан ҳаммани чиқарадимией, ўзи телефонни кўрсатиб мажлисдан чиқади, теппадан деб имо ишора қиладимией… 

Озроқ вақт ўтгач ариза ёзганлар Матқовул ким билан яхши муносабатда, ўзи билан қайси пул ютгич нусхани олиб келганини аниқлайди. Демак Матқовулнинг ишонган одами бу Путқовул экани маълум бўлади. 

Ариза ёзганлар учун ўз лавозимида қолиш ставкаси 6000 доллар! 5000 Матқовулга, 1000 Путқовулга! 

Шундай қилиб 100000 доллар расход қилган Матқовул уч ой давомида 6 миллион доллар ишлаб олади. 

Ариза ёзганларни 200 таси ишдан пул бермагани учун кетади. Унинг ўрнига 10 мингга бошқа ҳаридор пайдо бўлади. У ҳам Матқовул ва Путқовул чўнтагига кетади. 

Уй-жойини сотиб аранг 100 минг доллар пул тўплаб бу жирканч ишни қилган Матқовул энди доллар миллионери! Энди миллион доллар тикади ва вазир бўлади. Ундан кейин доллар ҳисобида миллиардер! 

Қаерда мажбурий ариза, тушунтириш хатлари ёзиш авж олган бўлса, демак пулютгич ишга тушган. 

Мардон Аслонов

Тағин ўқинг
4 february 2022
Рассом Кирпи
4 january 2021
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига носвой тайёрлаш ...
28 august 2017
Шоир Юсуф Расул 1971 йил Тожикистоннинг Панжикент туманида туғилган. 1993 йилда ТошДунинг журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбек вақтли матбуотидаб Би-Би-Си, ...
21 february 2022
Бир гуруҳ фаоллар 21 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова коррупцион йўллар билан ўмарган пулларнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...