Cатира
17 november 2025

Дарахткесар ҳоким ўрнига оддий ходимлар жазоланди

Элтуз Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 174 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат ортидан ободонлаштириш ходимларига жиноят иши очилди.

Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев хабар берди. (Расулнинг арзон популизмдан чекиниб онда-сонда ўз вазифаси билан шуғулланаётгани Элтузни қувонтиради.)

Демак, эковазирлик мулозимига кўра, 2025 йилнинг 25 октябрь  куни Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилиб, табиатга 1 млрд 460 млн 952 минг сўм зарар етказилган.

8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198моддаси 2қисмига (ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши) асосан жиноят иши қўзғатилди.

“Қизиғи, дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов яна сувдан қуруқ чиқмоқда. Унинг ўрнига топшириқни бажарган, “танка”си йўқ ободонлаштириш ходимлари жавоб берадиган кўринади. Мана бу ҳақиқий номардлик”, дейди  Расул Кушербоев.

Ободонлаштириш ходимлари устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Буйруқ берган ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов терговга жалб этилмади.

Тағин ўқинг
4 april 2025
Жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судида 1993 йилда Хоразм вилоятида туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам ...
17 january 2026
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрам қилинган оқшомда қонли воқеа содир бўлди. Олинган маълумотларга ...
27 november 2024
Франция Украинага узоқ масофа ракеталар етказиб беришга қарор қилди. Америкалик эркак ўзбек севгилиси дея, ўзини ўлдига чиқарди, Россия ўзбек ...
23 august 2018
«2000 йилларда, зоналарда хизмат қилаётган мелиса ходимлари ҳам аранг рўзғор тебратишаётгани, бунинг оқибатида Каримов олиб бораётган сиёсатга норози эканликлари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...