Cатира
17 november 2025

Дарахткесар ҳоким ўрнига оддий ходимлар жазоланди

Элтуз Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 174 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани хабар қилинган эди. Мазкур ҳолат ортидан ободонлаштириш ходимларига жиноят иши очилди.

Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев хабар берди. (Расулнинг арзон популизмдан чекиниб онда-сонда ўз вазифаси билан шуғулланаётгани Элтузни қувонтиради.)

Демак, эковазирлик мулозимига кўра, 2025 йилнинг 25 октябрь  куни Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилиб, табиатга 1 млрд 460 млн 952 минг сўм зарар етказилган.

8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198моддаси 2қисмига (ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши) асосан жиноят иши қўзғатилди.

“Қизиғи, дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов яна сувдан қуруқ чиқмоқда. Унинг ўрнига топшириқни бажарган, “танка”си йўқ ободонлаштириш ходимлари жавоб берадиган кўринади. Мана бу ҳақиқий номардлик”, дейди  Расул Кушербоев.

Ободонлаштириш ходимлари устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Буйруқ берган ҳоким ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов терговга жалб этилмади.

Тағин ўқинг
28 december 2025
Попкорнларни олиб Шохрух хонни эшитамиз. Мавзу иштонсиз хотинларни вазирлик қаттиқ назорат қилсинми ëки юмшоқми деган фокусда Ўткан куни сунъий ...
2 january 2026
збек халқи шубҳасиз дунëдаги барча яратиқлар ичида «энг сабр қиладирғон» туридан. Бошлиқ келиб кўтига тепсаям худога шукр дейди. Лекин ...
14 april 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 2021 йилнинг 2 февраль куни фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг қабри очилди. 55 ёшли фермернинг жасади ўтган ...
25 january 2026
Элтузга келиб тушган тезкор хабарга кўра, автомашина ўғрилиги билан боғлиқ ҳолат бўйича гумонланувчи шахс қўлга олинди. Маълум қилинишича, Жиззах ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...