Cатира
22 november 2025

Мирзо Улуғбек туманидаги янги кўп қаватли уй – тешик тоғора

Мирзо Улуғбек тумани Авайхон МФЙ Дўрмон йули кўчасида жойлашган 46 уйда 2021 йилда қуриб топширилган.

Аҳолининг таъкилашича, дом қуриб топширилганидан сўнг кўп ўтмай том, зина, ертўла ва шахта кисмларидан сув ўтиб бошлади.

Қурувчи ҳам, уй бошқарув сервиз компанияси Авайхон обод груп ҳам камчиликларни бартараф этмаяпти.

«Авайхон обод груп корхонаси сохта ҳужжатлар асосида биздан мажбурий бадал пулларини ундириб юрди. 2025 йил 22 январдан бошлаб ушбу бошқарув сервис компанияси ноқонуний фаолияти буйича чора кўришни сўраб Мирзо Улуғбек тумани ҳокимиятига, ИИБга, туман ва Бош прокуратурага, курилиш вазирлигига, курилиш вазирлиги инспекциясига, Президент администрациясига ва республика ДХХга мурожаат қилдик.»

Мурожаатлардан кейин Авайхон обод груп МЧЖ бошқарув сервис компаниясига нисбатан жиноят иши кузгатилди. Бироқ иш терговда ётибди, ҳеч қандай силжиш йўқ.

Элтуз суриштирувига кўра, Авайхон обод груп МЧЖ раҳбарининг турмуш ўртоғи Мирзо Улуғбек туман ободонлаштириш бошқарма бошлиғи лавозимида ишлайди. БСКда оиладаги келин ва ўғил ҳам «ишлайди».

«Бу бошқарув сервиз компанияси уйнинг муаммоларини ҳал қилиш ўрнига ҳовлидаги анжомларни ўғирлаб кетмоқда».

Маълум бўлишича, 19 ноябр куни бир нечта телвиденя журналистлари билан биргалида Тошкент шаҳар қурилиш инспекцияси келиб бинони текширган. Домнинг таянч девори бузилгани сабаб бетон силжиб кетди ва бунда бир ишчи жиддий жароҳатланди. Бот-бот мурожаатларга қарамасдан  мутасаддилар бу бинонинг муаммоларига нега кўз юммоқда?

Тағин ўқинг
21 may 2020
Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди.  Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, ...
1 august 2025
Россия “Ҳарбий контракт” деган ниқоб остида Ўзбекистон фуқароларини украин жанг майдонларига юборишда давом этмоқда. Ўзбекистон фуқаролари Россия армияси таркибида ...
19 november 2021
Токи ташқарида қор ёғар экан, Қийин ўзга сўзни ёзмоқ. Қорга қараб туриб шунчаки, Мумкин эмас ақлдан озмоқ. Токи айланаркан ...
19 october 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...