Cатира
25 november 2025

Постколониал иситма: Ўрисдан ҳам ўрисроқ бўлиш!

СССР тарихидаги ўзбек раҳбарлардан бири Рашидовнинг нутқларини эшитиб кўринг. Ютубда бор. Акцент билан гапирган ўрисчани. 

Ундан кейинги авлод учун «акцент билан гапириш» иснод эди. Ўрисдан ҳам ўрисроқ бўлгиси келган авлод хотираси генларда яшаяпти. 

Мен умуман пропагандист ўрисларни Ўзбекистонга киритмаслик тарафдориман. Безруковни айиқ еса «ош бўлсин» дейман. Лекин Безруков «гўристон мудири ўрисчани билмайди ва Белий деган сўзни акцент билан айтди» деганида бир ҳақорат кўрмадим. Оддий юмор. Йўл ҳикояси. 

Аммо биз каби ўрисга содиқ қулларга «ўрисчани билмайсан дейиш бу улкан бир фожеа. Масалан, дейлик, кимдир инглиз тилини ëмон ëки хато гапирса индалмайди. 

Лекин кимдир ўрисчани хато гапирса ëки ëзса мустамлакачилар тарбиялаган элита ëтиб олиб устидан кулади, «наҳотки суббота билан шестницани адаштирса» дея. 

Мен бу воғирдини «Постколониал иситма» деб биламан. Олдинроқ тармоқдаги русийзабон культурний сволочлар битта ўрис тили маллимни сазойи кесакбўрон қилишганди. 

Бир иккита қушни атини айтганда ўрисчасига тили келишмади деб. 

Битта чет юрт одами 12 йил Ҳарвардда ўзбек тили ўқиб келиб Тошкентдаги ТВга чиқиб, «меники сеникинини сивадий. Меники узбекиш лангвич биладий» деб чулдираса, «вой жаллаб, ўзбекчани сув қиб ичворибди. Инглиз одам ўзбекча гапирвоттия» деб кончат қиб ташашади. Ҳеч ким бу тоға ўзбекчада хато қилди демайди. 

Ëки ҳаво йўлларидаги стюардесса ўзбекчани бузиб гапирса ëки қандайдир халқ артс Райҳон ниххуя ўзбекча билмаса у никого нет дело. Аммо, Хидо кўрсатмасин, қайсидир ўзбек ўрисча ëзаëтип битта мягкий знакни туширип қолдирса, ҳамма расмга олиб, «хато қипти» қотинглар деб думалайди. 

Бир марта Собчак опа «ўзбеклар пушкинни ўқимайди» деганда қанақа додлашган «биз этамматтан кечгача Пушкин хатм қиламиз» деб. 

Мен ўрисчада акцент билан гапирсам, ўрис тили профессори эътибор қилмай гаплашиб ўтираверади. Омо лекин ëнимда яна бир русийзабон культурний сволоч бўлса қиëмат қойим бўлади. 

«Ока узру. Но в слове «жерло́» допускали ошибку в ударении. …» дейишади. Яъни зарбани «э» га эмас «о» га бериш жоиз экан. 

Зарбани сенга бериш керак чулчут. Умуман, 35 йилдан бери яшаëтган ўрислар ўзбекчани қачон ўрганади?

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
27 september 2025
Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган маблағлари қишлоқ мактабларини таъмирлашга сарфланади. «Ишонч» жамғармаси ушбу ташаббус учун 20 миллион доллар ажратади, у ...
21 october 2025
Охирги пайтларда Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси атрофидаги тортишувлар яна жамоатчилик эътиборига тушди. Асосий фигурант сифатида эса академия проректори ...
2 january 2026
Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг ОМОН томонидан калтакланиши оқибатида ўлгани юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий нотани тақдим қилди. Ҳолат ...
2 march 2021
19 февраль куни ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон ИИВнинг 1-тергов изолятори (Тоштурма)да сақланаётган, Нигина исми билан танилган трансгендер Миршариф ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...