Cатира
27 december 2025

Давлат театрлари ходимларига 13 маош бериладими?

Ўзбекистонда йил якунида давлат ташкилотларида ишловчи ходимларга 13-ойлик иш ҳақи тўланиши амалиёти мавжуд. Бу ходимларни моддий рағбатлантиришнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб, меҳнат самарадорлигини оширишда ҳам катта аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, ўзбек миллий урф-одатлари, маънавияти ва миллий мафкурасини кенг тарғиб этувчи театр санъатига амалда етарлича эътибор қаратилмаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаатда таъкидланишича, республикада ҳозирда 41 та давлат театри фаолият юритади. Бироқ тизимда ишловчи ижодкорлар ва ходимларнинг моддий аҳволи қониқарли эмас.

Мурожаат муаллифи Маданият вазирлиги томонидан театрларга моддий ёрдам деярли берилмаётгани, асосий эътибор эстрада ва мусиқа йўналишига қаратилаётганини билдирган. Унга кўра, ҳеч бўлмаганда йилда бир маротаба театр жамоаларига моддий қўллаб-қувватлаш кўрсатилиши, жумладан, 13-ойлик иш ҳақи тўланиши театр ходимлари учун катта рағбат бўлар эди.

Шунингдек, мурожаатда театр санъатининг жамият маънавиятини юксалтиришдаги ўрни алоҳида қайд этилган. “Халқ онги ва тафаккурини оширишга хизмат қилувчи театр ижодкорлари нега эътибордан четда қолмоқда?” деган савол қўйилган. Муаллиф жадидлар асос солган театрни “ибратхона” сифатида тиклаш, унинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.

Мурожаат тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилиши ва театр соҳасини моддий қўллаб-қувватлаш масаласига ечим топилиши умид қилинмоқда.

Тағин ўқинг
5 april 2022
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атади ва рус ҳарбийлари томонидан Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши учун ...
1 july 2019
Ўзбекистонда ҳокимият органларининг ахборот маконини вертикал назорат қилишнинг янги тизими йўлга қўйилмоқда. Бу эса ахборотнинг ягона марказдан туриб бошқарилишини ...
12 december 2025
Демократик Афғонистон Республикаси (ДАР) ҳудудига Совет қўшинларининг Чегараланган контингентини (ОКСВ) киритиш тўғрисидаги қарор 1979 йил 12 декабрда КПСС Марказий ...
18 january 2019
Президент Мирзиёев мамлакатнинг хорижда музлатилган коррупция пулларини қайтариш ва чет эл сармояси киритишга жаҳд қиларкан, тағин Ўзбекистоннинг олдинги президенти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...