Cатира
7 january 2026

Ўзбекистоннинг бадавлат отарчилари нега мактаб қурмайди?

Тармоқда тарқалаётган узунқулоқ гапларга кўра, турк поп-мусиқасининг тирик афсонаси Таркан тахминан 22 миллион долларни ўзи туғилган жой  –  Сивасда 30 мингдан ортиқ бола учун замонавий мактаблар қурилишига хайрия қилиб юборибди. Хабар ростми ёки ёлғонми, ошириб-тоширилганми  – буниси мавҳум. Ҳар ҳолда ровийлар шундай мужда бермоқда. Аммо битта гап аниқ: Таркан катта маблағни таълимга беғараз йўналтирди. Айтилишича, бу маблағ 15 та янги мактаб, лабораториялар, кутубхоналар ва спорт залларини барпо этишга сарфланади.

“Марсдан тушганми, нима бало, бу артист?”, – дея ёзди ўзбек блогерларидан бири. Албатта, хабар миллионлаб ўзбеклар учун ақл бовар қилмас ҳолат. Хўш, биздаги ашинча артислар нимага мактаб қурмайди? Микрофон ушлаган бирор ўзбек отарчиси, таълим даргоҳига бориб ҳеч бўлмаганда мактаб туалетини таъмирлаб берганини кўрмадик. Балки қилгандир, риё бўлишидан чўчиб айтмагандир. Лекин тўй-марака талашадиган, дабдабада бир-бири билан беллашадиган, бир ош берса 70 маҳаллага мақтанадиган ўзбек отарчилари мактаб қуриб ёки миллионлаб пулларни таълимга шундоқ яширин бериб юбориши мумкин эмас. 

Масалан, Ўрта Осиё примадоннаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Фаластиндан олиб келинган фақирларга қўшшалаб уй берганини “ЗўрТВ”да жар солиб эълон қилди. Ана ўшанда, бу сахийликни зангори экран орқали кўрган юзлаб уйсиз ўзбеклар ”бизда уйсиз камми..?” , дея ютиниб, кўзига ёш олди. 

Ёки “Ўрта Осиё поп-диваси” дегич номни ўзига ёпиштириб олган Озода йиллар олдин Сардоба фожиаси жабрдийдаларига қўшшалаб уй берганини ўша вақтда  тармоқларда овоза қилганди. Айтиб-айтиб, овоза билан уй эҳсон қилган отарчилар мактаб қурадию, биров билмай қоладими? 

Бу каби мантиқсиз эҳсон улашадиган мақтанчоқ отарчиларни узун рўйхат қилсак, воҳадан водий  перевалигача бориши тайин. Ҳожи она Юлдуз Усмонова Фаластиндан келган фақирларга уй берди. Ўзбекистонда уйсиз қашшоқлар йўқ эдими? 

Воҳа томонга ўтинг – уй оламан деб бола-бақраси билан ижарама-ижара сарсон юрган хотинлар бисёр. Озода ва Юлдуз “тройной” ҳожи онанинг намойишкорона эҳсонини бир жиҳат бирлаштиради. Иккисида ҳам самимият йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам отарчилар ўзига очко ишлади: олқиш олди, ҳукумат кўзига яхши кўринди.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
8 june 2022
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
20 may 2016
Ҳа, чойхўрликда бизнинг олдимизга тушадигани йўқ экан дунёда. Блогимни бир чойнак аччиқ чой ичиб олиб кейин ёзаман деб ўйладиму, ...
6 march 2018
Устидан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 22 февралдан бери ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон ...
30 april 2018
Швеция пойтахти Cтокҳолм шаҳрининг шимолида жойлашган Акалла мавзеида 30 апрель куни террор акти режалаганликда гумон қилинган уч тошкентлик ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...