Cатира
14 february 2016

«Эксперт гуруҳи» 26 ёзувчи устига чизиқ тортди

Ёзувчилар уюшмаси эксперт гуруҳи қарори билан, «президент кўрсатмасига амал қилмаганлари», “мамлакатда кечаётган улуғвор ишларга дахлдорлигини ҳис этмаганлари учун” ҳайдалганлар орасида ўзбек халқининг энг кучли қалам соҳиблари бор.

«Қулоққа хунук эшитилар экан. 37-йилларда машҳур «Учлик» бўларди: ким яшайди, ким отилади, ким Сибирга сургун қилинади, ким умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилади – ўша уч киши ҳал этарди! Энг даҳшатлиси – бу уч кишини биров билмасди!», – дея изохлайди «Эксперт гуруҳи» қарорини ёзувчи Нуриллоҳ Муҳаммад. Унинг сўзларига кўра, бу «ҳукм»га имзо чекканлар, аммо «Уюшма» деган мажҳул номнинг орқасига яшириниб, тарқатилган ҳужжатга отларини ҳам қўйишмаган. «Элимизнинг катта шоири Муҳаммад Солиҳни мухолифат лидери ўлароқ аъзоликдан ҳайдадик деса, унда қолганлар-чи? Сулаймон Раҳмон, Гулчеҳра Нуруллаева, Мамадали Маҳмуд, Ёдгор Обид… булар камида 70 ёшнинг нари-берисидаги ижодкорлар. Хуршид Даврон улардан бир оз ёшроқ, аммо у Ўзбекистон халқ шоири… Дейлик, Мамадали Маҳмуд 17 йил қамоқда ётди, ўшанда ўчирмай, энди уч йилдан бери озодликда яшай бошлаганида ўчиришди. Мантиқларини тушуниб бўлмайди. Сулаймон Раҳмон ўтган йили шу пайтлари инсулт бўлиб яқин олти ой бир жойда ётиб қолди. Орада унга қараб ўтирган аёли оламдан ўтди. Энди тетапоя юра бошлаганида… бунинг устига кекса ёшида… Уюшма уюшма бўлиб аъзосидан бир марта хабар олиш ўрнига, қилган ишини қаранг! Яқиндагина «Одамларда қолдир виждонни» деган сайланма китоби нашрдан чиққан, унда Сулаймон ака халқимизнинг улуғ шоири эканини исботлаган эди! Мана сизга уюшманинг «ташаккурнома»си! Лекин одамга таскин берадиган нуқта – «ўчирилган» бу ижодкорларнинг обрўйи ҳам, истеъдоди ҳам «Ўчирувчилар уюшмаси»га аъзолик билан ўлчанмайди», дея ҳасрат билан изоҳ қолдиради Нуриллоҳ Муҳаммад.

Таниқли фотожурналист Умида Аҳмедова эса Ўзбекистондаги зиёлиларнинг бугунги аҳволини Шимолий Корея билан тенглаштиради. «Менинг ижодий ишларимни «туҳмат» деб судлашганда, бутун дунë бонг урган эди… фақат Ўзбекистонда эмас… Чунки биз Шимолий Кореядан ҳеч фарқимиз йўқ!!! «Афсус, лекин бу факт!», дейди у ижтимоий тармоқда қолдирган изоҳида.

Рассом Туз,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 october 2023
22 октябр куни Uzbek forum раҳбари Умида Ниëзованинг онаси Сожида Жалолова 78 ëшида  оламдан ўтди. Марҳума Сожида Жамолова Шарқий ...
26 september 2015
Нафақат кўрганлар, бизга ўхшаб кўра олмаганлар ҳам эшитиб оғзимиз очилиб қолди. Ўша кўрсатувда бир гуруҳ ўзбек болалари .., ҳа-я ...
2 december 2022
Азиз оға ини, опа-сингилу қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар, мўччи ойбика ҳам хўжик биррила?РТ: Матчонбой, ...
5 august 2025
Яқинда Қашқадарё вилояти Кукдала туманида аҳоли учун маиший газ балонларини тўлдирадиган заправкада содир бўлган портлаш ортидан, расмийлар чоп этган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...