Асосий мавзулар
31 january 2018

Муҳаммад Солиҳ: Иноятов Москвага боғланган одам эди

Ўзбек мухолифати лидери, “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда МХХ раисининг лавозимидан кетишини “Ўзбек халқи учун ижобий бўлган улкан сиëсий воқеа”, деб атади.

Суҳбат давомида Муҳаммад Солиҳ МХХнинг 31 январь куни ишдан олинган раиси Рустам Иноятовнинг ўзбек халқига нисбатан қилган репрессия кўламини тасвирлади.

“Иноятов укаларимни қамади, “Эрк” фаолларини қувғин қилди, қолаверса, менинг ўзимга уч марта суиқасд уюштирди. Аллоҳ кўмагида бу суиқасдлардан омон қолдим”, деди Муҳаммад Солиҳ.

“Элтуз” мухбирининг “Нега Иноятовни ишдан олиш учун Мирзиëевга бир йил зарур бўлди?” деган саволига жавоб берган Солиҳ ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб, “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин бўлганини” айтди.

“Иноятов ишдан кетиш олдидан МХХ инвентаридаги 5 фоиз қуролни шахсий таркибга ноқонуний тарқатган, деган маълумот бор бизда. Яъни МХХ қурол захирасининг 5 фоизи Иноятов тарафдорлари қўлида бўлган. Уларда Иноятов тарафини олиб қуролли қаршилик қилиш режаси бўлган. Шу боис, Мирзиëевга Иноятовни кетказиш учун бир йил керак бўлди”, дейди суҳбатдош.

Баъзи мулозимларга кўра, Рустам Иноятов 1995 йилда Тошкент клани хоч отаси бўлган Темур Алимов (ҳозирда марҳум) кўмагида МХХ раислигига келтирилган. Яъни у Тошкент кланига боғлиқ бўлган. “Элтуз” билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳ 31 январь куни ишдан олинган Рустам Иноятов “Москвага боғланган одам эди”, дея таъкидлади.

“Бу унинг КГБнинг Москвада бўлиб ўтган юз йиллик тантаналарида безбетларча қатнашганида яққол аëн бўлган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 january 2026
Автобусда бир шилқим ўзбек ёшгина қизнинг ёнига яқинлашиб, паст овозда гап отишни бошлабди: — Яхши қиз, исмингиз нима? Кўзларингиз ...
1 september 2021
“Элтуз” таҳририяти фейсбук мессенжери орқали ваҳимали, айни пайтда хавотирли бир мурожаат олди. У ўзини “ИИВнинг халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминловчи ...
14 october 2019
Чиқиб кетиши олдидан судья қўлимга айблов хулосаси ва ҳукмни тутқазиб узр сўради ва хайрлашиш учун қўлини узатди. Лекин мен ...
18 september 2025
Дилдора Ҳакимова иши Ўзбекистон судлов тизимидаги шафқатсизлик ва тизимли нуқсонларни очиб бериб, миллий қонунлар ва халқаро инсон ҳуқуқлари мажбуриятларига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...