Вақт машинаси
22 december 2025

22 декабр – арча безаклари,  рентген ва коммунистик диктатуранинг қулаши

1882 йил 22 декабрь — Томас Эдисон биринчи марта электр ёритқичлари билан безалган Янги йил арчасини оммага намойиш қилди. 

13 йилдан сўнг айни шу санада немис физиги Вильгельм Рентген ўзининг Х-нурлари бўйича тадқиқот натижаларини илмий жамоатчиликка тақдим этди. Бу янгилик тиббий диагностикада инқилоб ясаб Рентген ускунаси яратилишидан нишона эди. 

1917 йил 22 декабрда ёш Совет Россияси ва Германия ўртасида Брест-Литовск сулҳи бўйича музокаралар бошланди. Бу Россиянинг Биринчи жаҳон урушидан чиқишига олиб келди.

1947 йил 22 декабр куни эса Италия Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Мамлакат расман демократик республика сифатида эътироф этилди. 

Совет Иттифоқи сўнги нафасларини олаётган 1989 йилнинг 22 декабрида Румынияда диктатор Николай Чаушеску ҳокимияти ағдарилди. Коммунистик диктатура тугади.

Кейинги йил22 декабрида эса Словенияда мустақиллик бўйича референдум ўтказилди. Аҳолининг катта қисми мустақилликни қўллаб-қувватлади.

1996 йил 22 декабр куни дунёда илк бор электрон китоблар (e-book) оммавий китобхонлар эътиборига тақдим этилди.

Тағин ўқинг
17 april 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
3 january 2025
– Мана хафта зувв этиб айланиб,  янги йилда яна сиз билан юзма юзман. МС: Ина амдолли тозо йиллода гўришмак ...
16 february 2024
Исмингиз шуъласидан қамашар кўзим қарайман ҳар бир ҳарф иродасига ўзимга чап бериб юра бошлайман энг гўзал алфавит қорачиғимда. МС: Оға ...
15 january 2017
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилнинг 26 июнидан бери бошқарган Рустам Расулович Иноятов, мамлакатдаги юзага келган вазиятдан келиб чиққан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...