Вақт машинаси
20 january 2026

20 январ – Кремлнинг Бокудаги қонли амалиёти

Озарбайжонда «Қонли январь» деб аталувчи ушбу воқеа нафақат Озарбайжон, балки Собиқ Иттифоқ тарихидаги энг кескин бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади.

1980-йилларнинг охирига келиб, Озарбайжонда иккита асосий омил вазиятни кескинлаштириб юборди:

Арманистоннинг Тоғли Қорабоғни ўз таркибига қўшиб олиш ҳаракатлари ва у ердан озарбайжонликларнинг қувғин қилиниши оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

Озарбайжон Халқ Жабҳаси тузилиб, Москва марказий ҳукуматидан эркинлик ва суверенитет талаб қила бошлади. Бокуда узлуксиз митинглар бошланди.

Фавқулодда ҳолат

Кремль раҳбарияти 1990 йил 19 январдан 20 январга ўтар кечаси Бокуда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бироқ, аҳоли бундан бехабар эди, чунки махсус хизматлар Озарбайжон телевидениесининг энергия блокини портлатиб, эфирни узиб қўйган эди.

Россиянинг танклари ва оғир зирҳли ҳарбий машиналари Боку шаҳрига бир неча йўналишдан кириб келди.

Қўшинлар йўлида тўсиқ бўлган тинч аҳолини, тез ёрдам машиналарини ва ҳатто четда турган оддий фуқароларни ўққа тутди. Расмий маълумотларга кўра, 147 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди.

Аскарлар томонидан тақиқланган ўқ-дорилар ва шафқатсиз усуллар қўллангани кейинчалик инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан ҳужжатлаштирилди.

Шаҳидлар ҳиёбонидаги чиннигуллар

Кремль бу йўл билан мустақиллик учун бош кўтара бошлаган Озарбайжон Халқини қўрқитиш ва бўйсундиришни кўзлаган эди. Бу фожиа кутилган натижанинг аксини берди.

Озарбайжон халқининг Коммунистик партияга ва СССРга бўлган сўнгги ишончи ҳам сўнди. Одамлар оммавий равишда партия билетларини ёқа бошладилар.

Бу воқеа Озарбайжоннинг Иттифоқ таркибидан чиқиш жараёнини тўхтатиб бўлмас даражага олиб келди. 1991 йилда мамлакат ўз мустақиллигини эълон қилди.

Бокунинг энг баланд нуқтасида «Шаҳидлар хиёбони» ташкил этилди. Ҳар йили 20 январь куни миллионлаб озарбайжонликлар у ерга келиб, қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар ва қабрлар устига «мотам гули» ҳисобланган қизил чиннигуллар қўядилар.

Халқаро муносабат

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights Watch ташкилоти ушбу воқеани «Совет армияси томонидан тинч аҳолига нисбатан қўлланган жазо чораси» деб баҳолаган.

Бугунги кунда Озарбайжонда 20 январь «Умумхалқ мотам куни» сифатида белгиланган, аммо бу кун нафақат қайғу, балки миллий ғурур ва озодлик учун кураш тимсоли сифатида ҳам кўрилади.

Тағин ўқинг
4 january 2021
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига носвой тайёрлаш ...
14 may 2016
Андижон шаҳар «Уйғур» жоме масжиди имом‑хатиб ноиби ўзбек ëзувчиси Нурилла Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)нинг “Бу кунлар” романига қарши мақолани ...
24 july 2017
Мактабларнинг 11 йиллик таълимга қайтиши ортидан Андижондаги коллежларнинг юзлаб ўқитувчилари ишсиз қолмоқда. Андижон шаҳридаги 2-сон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ...
22 may 2019
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...