Вақт машинаси
16 march 2020

16 март – Вьетнам тарихидаги қонли кун

1968 йили АҚШ ҳукумати Вьетнамга 35 мингдан 50 минггача бўлган аскар жўнатишга қарор қилади.

16 март куни эрталаб вьетнам жангарилари борлиги гумон қилинган Милай қишлоғига Америка вертолётлари туширилган, автоматлар ва гранаталар билан қуролланган ҳарбийлар далада шоли экини билан машғул тинч аҳолини ўлдира бошлашган, шу зайл 500 га яқин одам қириб ташланган, жумладан, 100 нафар атрофидаги асир ҳам отилган эди.

1965 йили бошланган Вьетнам уруши XX аср иккинчи ярмидаги энг йирик ҳарбий зиддиятларнинг бири саналади, жумладан, бу СССР ва АҚШ ўртасидаги совуқ урушнинг авж олишига сабаб бўлган эди.

Уруш негизини чуқурроқ таҳлил қилиш учун 1957 йилларда Жанубий Вьетнамда советлар ғарази остида бошланган партизанлик урушларига назар ташлаш лозим.

Кейинчалик бу урушга советлар тарафида туриб Хитой ҳам қўшилади ва уруш Шимолий Въетнамни ҳам қамрайди.

Совет ҳукумати 1965 йили Вьетнам Демократик Республикасига кенг миқёсда ҳарбий-техник ёрдам етказиб бера бошлайди.

СССР Вазирлар кенгаши раиси Алексей Косигиннинг ҳисоб-китобига кўра, ўша пайтда харажатлар кунига бир ярим миллион совет сўмини ташкил этган эди.

АҚШ президенти Жон Кеннедининг можарони совет ҳукумати билан тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган қатор уринишлари муваффақиятсизликка учрагач, 1965 йилнинг мартидан АҚШ ҳукумати кенг миқёсда ҳарбий ҳаракатлар бошлайди.

СССРнинг Вьетнамдаги зенитчилари ва Америка авиацияси ўртасидаги дастлабки жанг 1965 йилнинг 24 июлида юз берган эди.

Америка жамоатчилиги ва эркин матбуотининг фаол қаршилиги таъсирида 1975 йили АҚШ ҳукумати ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга қарор берган, уруш Вьетнам коммунистлари фойдасига якунланган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 january 2026
Саида Мирзиёеванинг интервьюсини кўришимга тўғри келди. Нима ҳам дердим: «Йирик давлат арбобининг биринчи эркин интервьюси» сифатида тақдим этилган бу ...
27 june 2017
ҲRW ва «Ўзбекистон Германия Форуми»нинг “Биз пахта теримидан воз кеча олмаймиз” номли ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати 2015 ва 2016 йилларда ...
4 october 2017
Совет даврида «Пахтакор полвонларим» деганга монанд бир машҳур қўшиқ бўларди. Пахта терими бошланди дегунча радио ҳам, телевизор ҳам вадаванг ...
4 july 2018
Милиция капитани, Каттақўрғон шаҳри ички ишлар бўлими терговчиси Санъат Умаров иккита ўзбек аёлини видеокамера олдида ечинтириб таҳқирлади. Воқеа акс ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...