Видео
25 june 2017

Дилобар Эркинзода: «Мендан судья Низом Рустамов 20 минг доллар пора сўраган»

Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди.

«Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ташладик, ҳали яна оламиз. Нега дегсангиз айрим ноинсофлар у ерга иллат ташлаб кетган, порахўрлик иллатини», деди Мирзиёев.

Бугунги кунда Швецияда яшаётган ўзбек фаоли Дилобар Эркинзода президент иддаоларини тасдиқлаб ўзи ҳам ҳаётида «шундай порахўр адолатсиз судьялар билан тўқнаш келганини» билдирди.

«Суд тергов жараёнидан ҳам баттарроқ бўлган, умуман фожиа билан тугаган бизнинг оиламиз учун», дейди у Элтуз мухбири билан суҳбатида.

2002 йили унинг акаси Искандар Худойберганов устидан тўрт ой давом этган судда Худойберганов ўлим жазосига ҳукм этилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Низом Рустамов, Дилобар Эркинзоданинг билдиришича, жазони 20 йилга алмаштириш учун 20 минг доллар пора сўраган.

«Бу пул ўша пайтда биз учун жуда катта пул эди. Бунинг устига у айтган уч кун ичида биз бу пулни ҳамма нарсамизни сотган тақдирда ҳам топа олмасдик» дейди Дилобар Эркинзода.

Шундан кейин у акасини ўлим жазосидан қутқариш учун тошкентлик ҳуқуқ фаоллари билан бирга кураш бошлайди.

Дилобар ва бошқа ўзбек фаоллари, халқаро жамоатчилик саъй ҳаракатлари натижасида Искандар Худойбергановга БМТ инсон ҳуқуқлари гуруҳининг Ўлим жазосига қарши мораторияси қўлланилди.

2008 йилга келиб эса Ўзбекистонда умуман ўлим жазоси бекор қилинди.

Жиноят кодексининг 14 та моддаси, жумладан давлат тузумига тажовуз қилишда айбланган Искандар Худойберганов, 2002 йилнинг ноябридан қамоқда қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 march 2019
Президент Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорга кўра, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ...
20 july 2022
Кеча ҳаётида кўпни кўрган, Каримов қатағонларидан тирик чиққан, Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий элитасини ич-ичидан биладиган шахс  – собиқ судьялардан ...
26 october 2021
Юлий Юсупов, иқтисодчи, Иқтисодий тараққиёт маркази директори (Ўзбекистон)  Совет латифаси: 1917 йилда декабристнинг набираси кўчадаги шовқинни эшитиб, хизматкорини нима ...
11 june 2016
“Кўча тозалаш, пахта терими ёки ғўза чопиғига чиқариладиганлар ҳам эндиликда ўқитувчию дўхтирлар бўлиб қолди”, – дейди Eltuz.com нашрига бугун ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...