Асосий мавзулар
14 march 2018

Шодиевнинг қамалиши собиқ маҳкумни севинтирди

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди.

«Эрк» демократик партияси фаоли ва собиқ сиёсий маҳкум Аъзам Турғунов «Элтуз» мухбирига полковник Шодиев инсон ҳуқуқларини бузиб келган шахс сифатида аллақачон қамалиши кераклигини билдирди.

«Фаолиятимга кўра, қамалишимдан олдин 2005-2007 йилларда маҳкумларнинг ишлари юзасидан бу шахс билан кўп учрашганман», деди собиқ маҳкум.

Шодиевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовга кўра, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, лақаби «жаллод» (палач) бўлган Шодиев «ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки ҳокимиятнинг ҳаракатсизлиги» ва «айбсиз шахсни жавобгарликка тортиш» билан айбланмоқда.

Суръат Икромовнинг Жазони ижро этиш бош бошқармасидаги манбасига таяниб «Элтуз» нашрига билдиришича, 9 мартдан бошлаб бошқарма бошлиғи ўринбосари Эркин Бобоқулов ҳам ишга чиқмаяпти ва унинг ҳам ҳибсга олингани тахмин қилинмоқда.

Илгари «Элтуз» нашри хабар қилганидек, сиёсий маҳбусларни ўлдириб йўқ қилишда айбланаётган МХХ полковниги Тоймуроз Алимов ўз жиноятларини Шодиев билан шерикликда қилгани турли мустақил манбалар томонидан билдирилмоқда.

Ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов «Элтуз» мухбирига Шодиевнинг бир қанча қариндошлари ҳам унга шерик эканлигини айтди.

«Масалан, Абдукаримнинг бир жияни ўша Жазони ижро этиш бош бошқармасида озиқ-овқат тарқатиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Маҳбуслар билади-ку, озиқ-овқатдан қанча уриб қолишлари, уларга қанча иш ҳақи белгилангану қанчадан ёзилишини.

Булар 10 йил-20 йиллаб давлатни ўпириб келишди, ҳеч ким индамади», дейди собиқ махбус «Элтуз» нашрига берган интервьюсида.

Ўзбекистонлик фаол Аъзам Турғунов ноҳақ айбловлар билан қамоқда 10 йил ўтириб, 2017 йилнинг октябрида озод этилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 july 2024
Американинг Нью-Йорк штати, Бруклин шахри, Бенсонхёрст (Bensonhurst) худудида 24 ёшли ўзбек эркак ўзининг онаси, акасининг турмуш ўртоғи ва 5 ...
12 january 2026
Соловёвнинг Марказий Осиёни оламиз деган алжирашларидан кўпам қўрқмаслик керак. Чунки биз шундоқ ҳам Россиянинг сиёсий ва иқтисодий таъсири остидамиз. ...
23 february 2019
​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф ...
10 august 2025
Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбек талаба сувда чўкиб ўлди. Йигитнинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...