Асосий мавзулар
17 april 2018

Мирзиёевга суиқасдда айбланган шахснинг отаси уни айбсиз деди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек Саримсоқов “ўғлим айбсиз”, дея билдирди.

«АКИ пресс» агентлигига кўра, 17 апрель куни Бишкекда матбуот анжумани ўтказган Саримсоқов ўз ўғлининг Ўзбекистон президентини ўлдириш режаси бўлмаганини айтган.

Ўш шаҳри суди Достонбекни “Ўзбекистон президентига суиқасд уюштиришга уриниш»да айбли деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

19 апрель куни Саримсоқовнинг шикоят аризасига биноан Ўш вилояти апелляция суди ишни қайта кўриб чиқади.

Саримсоқовнинг матбуот анжумани пайтида «АКИ пресс»га айтишича, ўғли туҳмат қурбони бўлган.

«Ўғлимни 2017 йилнинг 2 сентябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари қўлига кишан солиб олиб кетишди. Унга Ўзбекистон президентини Бишкек шаҳрига келганда ўлдириш режасини тузди, деган айб юклашди. Уйни тинтув қилганда битта ҳам ҳужжат топишмади. Ит билан текширишганда қора пакетдаги нарсани топишди. Портловчи модда деб расмийлаштирдилар. Ўғлимни уришди, қўлини қайиришди ва қийноқ қўллаб айбини бўйнига олдиришди. Ўғлимга рус тилида ëзилган иқроқномага қўл қўйдиришди. У рус тилини билмайди-ку. Ким ишонади ўғлимнинг битта ўзи президентни ўлдира олади деб. Агар бу ҳақиқат бўлганда мен бу ерда бу гапларни айтиб ўтирмасдим», – дейди Саримсоқов.

Қирғизистондаги Turmush нашрига кўра, 15 йилга қамалган Достонбек 2017 йилнинг август ойида “Жамоат тавҳид ва жиҳод” ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни Бишкекка ташрифи пайтида отиб ўлдиришни режалаган.

Айни нашрга кўра, Достонбекнинг уйидан суиқасд учун режаланган портлатувчи шнур, пластит ва детонатор каби портловчи моддалар топилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 5 сентябрида Қирғизистон пойтахти Бишкекка давлат ташрифи билан келган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 may 2020
“Элтуз” мухбири Фарғона вилояти телевидениеси журналисти Усмонжон Қодиров 28 май куни 15 суткага қамалиб, кейин жазо муддати 2 суткага ...
21 february 2021
Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев жангда президентнинг қариндошига «ютқазиб бериш»дан бош тортгани учун ўлдирилди. Фожеа февраль ойининг бошларида ...
4 august 2018
Эзгулик фаришталари 21 йиллик қамоқдан юпун чиққан маҳкумга кийим элтаëтган бир пайтда СНБ ва МВДдаги ëвузлар собиқ маҳбуснинг кейинги ...
13 november 2025
Бу саволдан олдин  жахлим чиқди. Мени таниганлар билади. Одамга ўхшаган одамман. Кейин  ўйландим. Кеча жанубий Европадаги қишлоқ йўлидан юраëтсам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...