Cатира
1 february 2019

Тўйтепада йиқилган қуш

Кичкинагина мовий қушча газ йўқ, чироқ йўқ Ўзбекистондан иссиқ ўлкаларга учиб кетмоқчи бўлди.

У инидан чиқиб осмонга парвоз қилди. Аммо совқотиб, Тўйтепадаги катта дала ўртасига пот этиб йиқилиб тушди.

Ўша ерда юрган сигир қушнинг устига тезаклаб кетди.

Сигирнинг буғи чиқиб турган, иссиққина тезаги ичида ëтиб, қушчанинг жони яйради.

Сигир тезаги уни ҳаëтга қайтарган эди.

Тезак ичида иссиққина яшашдан бахтиëр бўлган қушча сайраб юборди. У сайраб-сайраб ўз қувончини изҳор қилди.

Ўша ерда юрган мушук қуш овозини эшитиб тезакни титди. Қушни панжалари билан тезакнинг ичидан чиқариб олиб еб ютди.

Бу қиссадан тўртта сабоқ чиқади.

  1. Мамлакатдан суришдан олдин имкониятни чамаланг. Балки кетмай чидаб туриш сизга фойдадир.
  2. Сизнинг устингизга тезаклаганларнинг ҳаммаси ҳам душман эмас.
  3. Ахлат ичидан сизни қутқарганларнинг ҳаммаси ҳам сизга дўст эмас.
  4. Иссиқ ва роҳат жойда ўтирганингизда оғзингизни юмсангиз, тилга ортиқча эрк бермасангиз, сизга яхши бўлади.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 february 2020
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 7 февраль куни юз берган ​этник можарода 10 киши ўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ...
29 december 2020
Антик тарихий манбаларда буюк саркарда Александр Македонский эрамиздан олдинги 329-326 йилларда барпо эттиргани айтиладиган Кампиртепа ёдгорлиги жануби-ғарбий деворининг ўрта ...
4 may 2021
“Абдулла Ғарип Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг учинчи қисмини тақдим этади. ...
7 december 2016
Жаҳон ҳамжамияти, ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари ва ЕҲҲТ кузатувчилари сайловларнинг бу сафар ҳам эскича ўтганини эътироф қилди, гарчи ўзбек ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...