Асосий мавзулар
19 february 2019

“Биз қўйлар подаси эмасмиз!”

Бу гап пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилли аҳолининг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 18 февраль кунги учрашуви пайтида айтилди.

600 киши қатнашган мажлис иштирокчилари шаҳар марказидаги қадимий ғиштин уйлар бузилиб, ўрнига Mirzo Ulugbek City қурилиши режасини қаттиқ танқид қилишди.

Мирзо Улуғбек туманида яшовчилардан бири бўлган кекса аëл «Тошкентнинг тарихий қиëфасини қандайдир такасалтанг тужжорлару бир соатлик халифалар пул суғуриш мақсадида бузмасин!» дея ҳайқирди.

«Бизнинг дардимиз умумий — биз ўз Тошкентимиз тарихи сақланишини хоҳлаймиз… Биз Ц-2да яшаймиз ва биз туманимизни сақлаб қолишни истаймиз. Биз учун бизнинг консерваториямиз, 50-мактаб, ўта сифатли қурилган уйлар қадрли. Биз аҳмоқ эмасмиз. Бизни тинглашингизни истаймиз», — дея хитоб қилди аёл.

Йиғилишда тошкентликлар орасида “Акфабой Жоха” дея ном чиқарган ва яқинда у ҳақда эълон қилинган мақолага ишонилса, ўрта маълумоти ҳам бўлмаган Тошкент ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўз олди.

“Mirzo Ulugbek Business City режасига кирган ҳудудда жойлашган уй эгаларининг розилигисиз ҳеч ким биноларни бузмайди”, деди ҳоким.

Айни пайтда шаҳар раҳбари бу ҳудуднинг бузилиш истиқболини ҳам яширмади.

«Агар бузиладиган бўлса, у ҳолда биз сизнинг туманингизга катта мажмуани жойлаштириш ниятидамиз, у ерда ҳокимлик ва сармоядорларнинг вакиллари офиси ишлайди. Сиз улар билан индивидуал тартибда учрашишингиз ва тушунча олишингиз мумкин. Сиз нимани истайсиз, деразангиз қай томонга қарасин, қайси қаватдан бўлсин, қанча фарзандингиз бор, қандай яшашни истайсиз, ҳовлингизда ҳовуз бўлишини истайсизми? Ҳар бир одам билан алоҳида, унинг манфаатларидан келиб чиқиб келишилади. Улар иш режаси тузишади. Агар сиз рози бўлсангиз, албатта. Шунчаки ҳеч ким бузмайди илгаригидек», —дея гўзал ваъда берди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Йиғилиш сўнггида қатнашчилар ҳокимнинг “Уйларингизга сизнинг рухсатингизсиз ҳеч ким тегмайди», деган сўзларини чапаклар билан қаршилади.

Видео: https://youtu.be/U9sx3xaixdI

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 february 2023
Мана хафта чархпалаги айланиб яна сиз қора кўзлар билан биргаман. Тоғ тоғ билан учрашмайдиМС: Одом одом билан учрашади. Лекин ...
18 february 2020
«2017 йил январ ойида, яъни менинг озодликка чиқиб кетишимга саноқли кунлар қолганида, биз охирги марта учрашиб суҳбатлашдик. Бизнинг бу ...
6 december 2019
Бугун атрофга қараб ваъз учун белгилаганим барча мавзуларнинг боши с билан келар экан. Совуқ. Сайлов. Сафсата.  Ҳам яна бир ...
14 october 2025
Эски ва янги Ўзбекистоннинг принципиал фарқи пахтада. Яъни расман янги Ўзбекистонда мажбурий пахта терими йўқ.  Лекин Шофирконда Сув таъминоти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...