Асосий мавзулар
24 august 2020

Собиқ ҳоким: Ерни хусусийлаштириб бериш вақти келди

Республика иқтисодини кўтариш учун, энг аввало, ер хусусийлаштирилиши керак, дея ҳисоблайди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов.

«Дунё ўзгаряпти. Авторитар, диктаторлик режимлари ҳаммаси йиқиляпти. Оддий одамлар билан ҳисоблашмаса бўлмайди. Меҳнаткашларнинг шароити жуда оғир. Ер адолатли тарзда тақсимлаб берилиши керак», дейди ўз қишлоқ хўжалигида кўп йиллар меҳнат қилган Исмоил Оспанов ўз видеосида.

У ерга эгалик масаласида Ўзбекистонда совет давридаги эски сиёсат ҳамон сақланиб қолаётгани, шу боис, унумдорлик пастлиги, шахсий манфаатдорлик йўқлигини айтади.

«Эркинлик бўлмаган жойда иқтисодиёт йўқ. Пахтадан, ғалладан бугунги кунда фақат монополистлар фойда кўряпти. Агар фермерга ерга эгалик ҳуқуқи берилса, бундай ноҳақликлар бўлмайди. Нима экиб, кимга сотиш масаласини деҳқоннинг ўзи ҳал қилади», дейди Исмоил Оспанов.   

Видео: https://youtu.be/tVAnsR1EjIc

Тағин ўқинг
15 april 2018
Негадир бугун ишонгим келди шу одамнинг гапларига. Айниқса, кўча тозалаётиб юк машинаси остида ўлган ўқитувчи Диана ҳақида «Худди мени ...
27 july 2025
2025 йил 27 июль куни “Ўзбекнефтегаз бурғулаш ишлари” МЧЖга қарашли Муйноқдаги пармалаш майдонида очиқ нефт-газ фаввораси юз берди. Бу ...
8 october 2021
Бу 20-асрнинг энг буюк ўзбек шоири Мухаммад Солиҳ ëзган шеърдан иқтибос эди. Бир вақтлар Гдлян «Ўзбеклар ўғри» деганда, Ўзбекистондаги ...
6 october 2025
Хоразм вилояти Боғот туманида халқ қиш совуғидан кўра туман кўмир омборини назорат қилувчи гуруҳнинг совуққонлигига чидамайди. 2025 йил 4 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...