Асосий мавзулар
7 september 2020

Эри уриб қўлини синдириб, ахлатли памперс едирган аёл муаммосини мулозимлар бости-бости қилмоқчи

Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, боласининг ахлати тўла уч кунлик памперсни ейишга мажбурланган самарқандлик 25 ёшли Мустаҳкамнинг дўппослангани видеоси тарқалганидан сўнг 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳри ҳокимлиги бу ҳақда хабар берди.

Расмий хабарга кўра, Самарқанд ИИБ эри томонидан аёвсиз калтакланган аёлни ўз ҳимоясига олган. Уни иш билан таъминлаб, янги уй олишида ҳам кўмаклашишини ваъда қилган.

Мустаҳкам тиббиёт коллежида ўқиган, ҳамшира, тўртта тилни билади. Шаҳар ҳокимлиги аёл бир неча йилдан бери таҳқир, хўрланишлар остида яшаб келса-да, бирор марта на маҳаллага ва на бошқа ташкилотга мурожаат қилмаганлиги боис, бу оила нотинч оила сифатида рўйхатда турмаслигини билдирган.

«Қайнона-қайнотаси келини ҳақида жуда яхши фикрда. Уларнинг айтишича, ўша куни келини огоҳлантирмай қариндошиникида қолиб кетган. Жанжал шундан келиб чиққан», дейилади ҳокимлик ахборотида.

Бундан аввал тармоқда аёлнинг эри томонидан аёвсиз калтакланаётгани, ҳатто ўша хонадондаги итнинг ҳам аёлга раҳми келиб ҳимоя қилишга урингани акс этган видео тарқалган эди.

Воқеаларни ёритиб келаётган блогер Ақида Хоним 3 сентябрь куни олган видеосида Мустаҳкам 2018 йили эри уни уриб, мажбурлаб уч кунлик ахлатли памперсни едиргани ҳақида ҳикоя қилади:

«Емайман» деганимда, графин билан бошимнинг орқасига уриб, «Ейсан!» деб мажбурлади… Уриб-уриб едирди, қусганимни ҳам едирди. «Сен ёлғондан қусяпсан, қусганингни ҳам ейсан», деб едирганди», дейди аёл.

Жорий йилнинг 5 сентябрь кун Ақида Хоним навбатдаги жонли ёйинида Самарқанд шаҳри ҳокимлиги вакиллари жабрланувчи аёлни оиласи билан яраштириш учун унга босим ўтказа бошлагани, бунинг учун айрим масъуллар ҳатто аёлнинг қайнотасидан пул олганини таъкидлаб ўтган.

«Умуман қайтмайман, бормайман, чунки у ердан менинг ўлигим чиқади, мен болаларим учун яшашим керак», дейди калтакланган аёл блогерга берган интервьюсида.

Ўзбекистонда аëлларга қарши зўравонлик кўлами аниқ ўрганилган эмас. Ўтган ҳафта охирида Андижоннинг Марҳамат туманида яшайдиган қиз қўшниси тарафидан зўравонлик нишони бўлгани ортидан ўз жонига қасд қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 june 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
7 september 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
30 october 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
5 january 2016
Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...