Видео
17 november 2020

«Сабо, келтир хабар…»

Тошкентнинг шовқин-суронидан қишлоғимнинг сокин ва чанг кўчалари томон сафарга отландим. Йўллар ўйдим-чуқур. Узо-о-о-оқ йўл юракни оздириб юборади. Камига ёмғир ёғиб берди. Авваллари узоқ йўлга чиқсам, зерикмаслик учун манзилгача симёғочларни санаб кетардим. Қизиқ, ток йўқ бўлса, шунча симёғоч нима вазифани бажаришига ақлим етмасди. Ҳозир ҳам аҳолида газ йўқ. Аммо ҳаммаёқ заправка. Йўл-йўлакай ўзим 40 тачасига кўзим тушди.

Ҳориб қишлоққа кириб келдим. Ўзгаришлар катта. Кўчамиз бошида эсимни таниганимдан буён битта сув минора бор. Аммо аҳоли ичадиган тоза ичимлик сув йўқ эди. (Тавба, ғалати парадокслар. Симёғоч бор, ток йўқ, саноқсиз ёқилғи қуйиш шохобчаси бор, аммо ёқиш учун газ йўқ, бир вақтлар сув минора бор эди-ю тоза сув ичолмасдик…).

Хуллас, бу сафар у иккита бўлиб қолибди. Худди пойтахт марказидаги курантлар сингари. Хиёбондаги курантлар нима вазифани бажаради, билмадим, аммо эски сув минора ёнида қурилган янги сув минора қишлоқни тоза ичимлик сув билан таъминлайди.

Яхши бўлибди, энди қишлоқ одамлари ҳам тоза сув ичади.

Газ паст. Гоҳ-гоҳида умуман ўчиб ҳам туради. Шунинг учун ҳамма уйига ҳам ўтин, ҳам газ ёқса бўладиган печкалар қуриб олган. Қишлоғимиз одамлари кўникувчан. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзларига шароит қилиб олишади. Токсиз, газсиз кунларга ҳам олдиндан тайёргарлик бор.

Қишлоқ об-ҳавоси, муҳити бошқача-да. Танга роҳат бағишлайди. Қорни оч қолган сигир, қушлар овози, тор кўча, ариқ устига қурилган қўлбола осма кўприк, қурилиши тугамаган, чала уйлар. Одми ва сипо уйлар… Бу ерда ҳам Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилмоқда. Бу ерда ҳам одамлар ўзининг Ватаннинг бир бўлаги эканини ҳис қилиб яшаяпти.

«Элтуз»нинг тошкентлик блогери ҳикояси

Тағин ўқинг
20 november 2025
Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. ...
9 december 2025
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси томонидан 2005 йил декабрь ойида қабул қилинган БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини Ўзбекистон 2008 йили ...
12 january 2017
Kun.uz сайти гарчи майда-чуйда бўлса-да, муаммоларни кўтариб чиқишда давом этмоқда. Бу муаммоларнинг ечимлари ва сабаблари чуқур очиб берилмаётганига қарамай, ...
16 january 2023
Ҳали расман тасдиқланмаган xабарга кўра 15 январдан 16 январга ўтар кечаси ишдан олинган собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 январ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...