• Фото: Uzreport
Асосий мавзулар
3 december 2020

Ўзини ёққан аёлнинг онаси ҳамон ҳокимдан ёрдам кутмоқда

Наманганнинг янги ҳокими Шавкат Абдураззақов МИБ ходимлари томонидан уйидан чиқарилишига норозилик сифатида ўзини ёқиб ҳалок бўлган Гуландом Дадабоеванинг онаси ва болаларига берган ваъдасини ҳунуз бажармади.

Ўзбек интернет сайтлари Наманган ҳокими марҳуманинг оиласига кўмак бермоқчи эканлиги, икки боласини оталиққа олгани ҳақида хабарлар тарқатганди. 

“Элтуз” бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида марҳуманинг яқинлари ва ҳокимлик вакиллари билан боғланди. 

Гуландом Дадабоеванинг онаси уй муаммоси ҳали-ҳамон ўз ечимини топмагани, ҳоким берган ваъдасининг устидан чиқмаганини билдирди.

– Уйни сотган бола қочиб юрибди, – деди марҳуманинг онаси Муҳаббат Дадабоева. – Уй муаммоси ҳам ҳали бартараф этилгани йўқ. Ҳоким келиб икки набирамни икки ёнига олиб расмга тушди. У қиламан, бу қиламан, ёрдам бераман, деди. Аммо шу бўйича йўқ бўлиб кетди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳокимликка икки марта бориб, раҳбарнинг ёрдамчиси билан гаплашган. Ёрдамчи эса барча гапларни ҳокимга етказишга ваъда берган. Лекин ҳунузгача ҳеч қандай ижобий натижа йўқ. 

“Ҳатто Саида Мирзиёева ҳам бу оилага ёрдам қилинади, деганига катта умид боғлагандим. Ҳаммадан ҳам ҳокимдан кўнглим қолди. Балки юқоридагилар ҳоким ростан шу ишни қилди, оилага кўмак берди, болаларни оталиққа олди, деб ўйлар. Йўқ, ҳоким ҳеч қанақа амалий ёрдам кўрсатмади”, деди марҳуманинг онаси.

“Элтуз” мухбири билан гаплашган ҳокимлик вакили Муҳаббат Дадабоевадан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмагани, бу бўйича маълумот тақдим этолмаслигини айтиш билан чекланди. 

“Элтуз” жорий йилнинг 29 сентябрь куни уй масаласи устидаги тортишув оқибатида Наманган шаҳрининг Боғи Эрам кўчасида яшовчи 35 ёшли Гуландом Дадабоева МИБ ходимлари олдида ўзини ёқиб юборгани ҳақида ёзганди. 

30 сентябрь куни эса у шифохонада вафот этди. Бу воқеа ўзбек интернет сегментини ларзага келтирганди. Марҳума икки ўғли ва онаси билан ўша можароси ечим топмаган уйда яшарди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 october 2018
Президент Мирзиёев 19 октябрь куни, Путин ташрифи хулосаларига бағишланган йиғилишда ўзбек астронавти Россия ракетасида космосга учишидан умидвор эканини билдирди. ...
26 december 2016
Табиий газ ва свет берилишини талаб қилиб, магистрал йўлни тўсиб пикет қилган жиззахлик аёллар милиция бўлимларига чақирилиб тушунтириш хати ...
7 september 2017
7 сентябр куни, «Дўстлик» КППнинг расмий очилишидан бир кун ўтиб, ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Рахматуллаев чегаранинг яна ёпилгани ҳақида ...
3 june 2022
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди хотинини калтаклаган режиссёр Санжар Маткаримовни икки йилу бир ой озодликдан чеклаш ҳакида ҳукм ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...