Асосий мавзулар
4 may 2021

Автобус-4. Катюша

“Абдулла Ғарип Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг учинчи қисмини тақдим этади.

Автобусни трактор шатакка олган. Йўловчилар асабий.

Абдулла Ғариб: Ғилдирак заказ қилдим Хитойга. Қарзга гаплашдим.

Чол: Бу Хитой дегани битта ғилдирак қарз бердим, деб олти ойдан кейин автобусимизга эга чиқади.

Мулла: Хитойга шак келтирманг. Илм Хитойда бўлса ҳам бориб олинг, дейилган.

Олифта: Биз илм эмас, ғилдирак олмоқчимиз. Ўзи битта ғилдирак. Уям қарз.

Хонимчи аëл: Мўйловнинг начальниги Шоввозсойда қаср қургунча запас ғилдирак олиб қўйса бўлармиди?

Абдулла Ғариб: Ҳозирча бизни трактор шатакка тортиб турақолсин.

Кондуктор: Бўлди қилинглар, автобусни бошқариш сиëсатини муҳокама қилишга нима ҳақларинг бор! Бошқа автобусларда муаммо йўқми? Венгриянинг «Икарус» автобуси ëки Германиянинг автобуси муаммоларини муҳокама қилинглар. Ғилдираги тешилган бошқа автобус йўқми?

Абдулла Ғариб: Мана, шатакка олиниб бўлса ҳам кетяпмиз-ку. Бизга худо берган бу автобусни.

Мулла: Баракалла. Ғилдираги тешик автобусда юриш пешанамизга ëзилган. Рози бўлайлик. Шўпир худонинг ердаги сояси.

Кўзойнак: Эҳ, автобус! Сенинг кунинг кимларга қолди?

Мусаев: (оригинал овоз)

Абдулла Ғариб: Телефонда гаплашади:

Да, канешна. Канешна. Спасибо. Ҳурматли автобус халқи, бизани тортиб кетаëтган трактор шўпирининг туғилган куни экан. Ўшанга ашула айтинглар, деди.

Кондуктор: Албатта, айтамиз. Бу тракторчи ўрис бизани судрамаса, қандай судраламиз? Аравасига тушгандан кейин ашуласини ҳам айтасан.

Кўзойнак: Нега биз бировнинг қўшиғини айтишимиз керак?

Исмат: (оригинал овоз) Бу гапни катта холангга айтасан.

Хонимчи аëл: Катта холанг уйингда, ўшангга айт. Ундан кўра хоним олиб е.

Мулла: Сабр қилинглар. Бошлиққа итоат жоиз. Қўшиқ аслида ëмон эмас.

Абдулла Ғариб кнопкани босади: Ҳамма ашула айтсин!

Гулга тўлди олмаю ноклар,

Дарë узра туманлар сузгай.

Югургин, эй, кел бери, катюша,

Барча севган эл бири, катюша.

Ма, Васила, миниб юр кўктой,

Василалар қўшиқ айтдилар,

Эшак миниб ортга қайтдилар.

Югургин, эй, кел бери, катюша,

Барча севган эл бири, катюша.

Кондуктор қизил байроқ кўтаради: Яшасин бизни шатакка олган трактор! Абадий тирилласин!

Мулла: Манави кўзойнак қўшиқ айтмай мухловат қилди.

Мусаев: (оригинал овоз)

Хонимчи аëл: Аслида қўшиқнинг тракторчига алоқаси йўқ. Катя деган қиз дарë бўйида йўлдан озиб кетгани ҳақида. Мен берилиб айтдим.

Олифта: Роса берилдингми? (Кулги)

Кўзойнак: Барибир бировнинг қўшиғини айтмайман.

Чол: Айтасан, нимаям қилардинг. Яна камида 30 йил айтасан.

Югургин, эй, кел бери, катюша,

Барча севган эл бири катюша.

(Ғала-ғовур бошланди. Ҳайдовчи тугмани босади. Мусиқа янграйди)

Тағин ўқинг
6 september 2016
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сафарига бағишланган махсус кўрсатувда Ислом Каримов иш топиш учун хорижга чиқиб кетганлардан ижирғанишини билдириб: «Бунақаларни ...
1 november 2025
Россияда Каримов номидаги ҳиёбоннинг пайдо бўлиши биринчи ноябрга, бошқача айтганда жодугарлар куни – Ҳеллоуинга тўғри келди. Москва мэрияси шунингдек, ...
23 may 2024
Филиал бошлиғи Камолиддин Абдуллаев ўзига KIA K5 русумли машина сотиб олиб кредитни ходимларга тўлаттирмоқда. Кадастр палатаси Қибрай туман филиали ...
17 september 2025
Аxмад Бейжон Эржилосун Академиядаги очилиш маросими тантанали бўлди. Ўзбекистон фанлар академияси ва тил институти президентлари билан хорижий ўлкалардан биттадан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...