Асосий мавзулар
3 august 2021

Ғўс қишлоғида номус масаласи ғалаёнга сабаб бўлди

Cамарқанднинг Ургут тумани Ғўс қишлоғида 21 июль куни бошланган норозилик ғалаёни 4 кун давом этди, автоматлар билан қуролланган кучишлатар тизим ходимлари томонидан бостирилди. Воқеада жароҳатланганлар, ҳибсга олинганлар борлиги айтилмоқда. «Элтуз» Ғўс қишлоғининг айни воқеаларни кузатган турғуни билан суҳбатлашди.

«Элтуз» суҳбатдошига кўра, норозиликларнинг жиддий тус олишига фуқароларнинг ички ишлар идораларига қилган мурожаати инобатга олинмагани сабаб бўлган. Халқ кўтарилишидан олдин Ғўс қишлоғининг ўндан ортиқ фуқароси ИИБ участка нозирлари Ш.Абдураҳмонов ва Фарруҳ Мамаашуровга ёзма ва оғзаки мурожаат қилишган, лекин ИИБнинг бу икки ходими уларнинг арзини тингламай, одамларни пўписа қилиб хайдашган.

Воқеа гувоҳига кўра, ўзаро жанжал аввалига телеграм ижтимоий тармоғида ўзбек эркакларининг ор-номуси масаласидаги даҳанаки ва ҳақоратли чиқишлардан бошланган. Гўёки бу қишлоқда фақат ҳар ким билан ётишга тайёр бева аёллар қолган, эркаклар эса Россияда мардикорликда юрибди, деган гаплар тарқалган.

ИИБ 23 июль куни тарқатган баёнотга кўра, ғўсликларни ҳақорат қилган шахс ҳибсга олинган. Унинг кечирим сўраган видеоси тармоқларга жойлаштирилган.

Бироқ «Элтуз» суҳбатдошига кўра, шундан сўнг ҳам халқ тўпланишда давом этган, уларга қарши ҳимоя воситалари ва автоматлар билан қуролланган ҳарбийлар ташланган. Огоҳлантириш учун ўқ отилган.

«Элтуз» суҳбатдоши ИИБ вакиллари воқеанинг юздан ортиқ гувоҳидан қўл телефонларини тортиб олгани ва ҳозиргача қайтариб бермаётганини иддао қилди.

Ғўслик суҳбатдош вазиятнинг таранглашувига ҳокимият ичидаги кучларнинг атай президент Мирзиёевни ёмонотлиқ қилиш учун ҳаракати асосий сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Самарқанд вилояти ИИБ бу ҳолатга қонуний баҳо берилишини билдирган. “Шу ўринда ўзбошимчалик билан, қонунда белгиланмаган тартибда бошқа бир фуқарони “самосуд” қилиш ёки шу каби ҳаракатларга уриниш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини” эслатиб ўтган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 january 2024
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам карвонсаройга айланди. Вазир бўлиб кўрмаган ким бор! Рассом Туз
25 december 2025
Ассалому алайкум Элтуз. Биз Бухоро шаҳри Шайхон маҳалласи аҳолари томонидан мурожаат йўллаяпмиз. Маҳалламизда болалар мактаб ва боғчага, катталар эса ...
9 september 2021
Демократия майдони. Мен ҳозир турган жой шундай аталади. Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган, бор-йўғи икки юз минг киши ...
17 september 2025
«Olmazor City» турар-жой мажмуасида  иккинчи хотин сифатида  имом никоҳи асосида яшаб келган хотин икки фарзандини 4-қаватдан ташлаб, ўзини 8-қаватдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...